|

|

2026 йил 17 Май, Якшанба
spot_img

ХАЛҚПАРВАР СИЁСАТ ҳаммага бирдек манзур

Муҳим хабарлар

ХАЛҚПАРВАР СИЁСАТ ҳаммага бирдек манзур

Уй-жой қурилиши рекорд даражада ўсди. 7 йилда 350 мингдан ортиқ
хонадон туфайли уй-жой олиш орзусида бўлган 100 минглаб оилаларнинг орзулари реал воқеликка айланди. Тасаввур ҳосил қилиш учун, 2009-2016 йилларда,
яъни 8 йил давомида ўртача 8 700 та хонадон фойдаланишга топширилган
бўлса, 2024 йилда 100 мингта хонадон учун турар жойлар қурилади ва шунча оила кўчиб киради. Бу ўз уйига, бахт қўрғонига эришган оилалар сони охирги йилларда
11 мартага ошди дегани. Шу кеча кундузда Ўзбекистон аҳолиси 36 миллиондан ошди ва прогнозларга кўра, бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 40 миллион кишига етишини ҳисобга олсак, ипотека бозоридаги рекордлар ҳар йили янгиланиши зарурлигини
англатади. География фанлари доктори, профессор, аҳолишу-нослик бўйича эксперт Зулхумор Тожиева 20 йилдан бери мамлакатимиздаги демографик жараёнлар бўйича
тадқиқотлар олиб боради. Унинг айтишича, ҳудудларда демографик босим кучайган. Аммо уни пасайтириш бў-йича тўғри сиёсат олиб борилмоқда.
– Демографик ривожланиш тенденциясига эътибор қаратсак, – деди Зулхумор Тожиева. – Аҳоли сони ўртача йилига 750 минг кишига кўпайиб боряпти. 2024 йил 968
мингта чақалоқ туғилгани тарихий рақам бўлди. Туғилиш даражасининг бундай юқори кўрсаткич ташкил этиши бу-гунги кунда барча вилоятларнинг 57 фоизи, аҳолисининг
65 фоизи аҳоли зичлиги 150 киши ва ундан кўп бўлган ҳу-дудларда жойлашган. Айниқса, шимолий ҳудудда аҳоли тобора зичлашиб бормоқда. Шу билан бирга аҳоли жа-нубий ҳудудлардан марказга ва шарққа қараб зичлашиб боряпти. Бу аҳоли ўртасида уй-жойга талабнинг юқори эканини кўрсатиб, уй-жойга бўлган эҳтиёжни таъминлаш кераклигини билдиради. Олдиндан шу муаммони кўра билганимиз учун бугун унинг ечимини топишга ҳаракат қилиняпти. Бу эса жуда яхши, ижобий ва ўз вақтида қи-линаётган ишлардан бири ҳисобланади. Шундай экан,
бу эҳтиёжни таъминлаб бериш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат жуда ўринли, деб ўйлайман. 1989 йилда республикамиз аҳолисини уй-жой
билан таъминлаш 1 кишига майдони 11,8 квадрат метр-дан тўғри келганди. 2022 йилга келиб, бу кўрсаткич 18,2 квадрат метрга тўғри келяпти. Мазкур йиллар оралиғини
оладиган бўлсак, аҳолининг бир кишини уй-жой билан таъминланиш майдони 1,5 баробарга ошди, аммо мазкур даврда республикамиз аҳолисининг умумий миқдори 2
баробарга кўпайди. Эксперт фикрида қайд этилганидек, минглаб оила-ларнинг мушкули осон бўлди. Бугун кафтдеккина бир ҳовлида уч-тўрттагача оиланинг яшаши ишончсиздек эшитилиши мумкин, аммо 5-6 йил бурун бундай тақдир-га кўниб яшаётганлар пойтахт Тошкентда ҳам анчагина эди. Шу боисдан, Шавкат Мирзиёев Президент лавози-мига киришган илк паллаларданоқ бу долзарб масалани
алоҳида эътиборга олиб, одамларни уй-жой билан таъ-минлаш чораларини кун тартибига қўйди.
– Ҳар бир фуқаро, ҳар бир оиланинг кичик ватани бўлиши керак, – деди “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси, сенатор Рустам Калонов. – Ана
ўшани барпо этиш, халқнинг бағрига шамол тегиши учун Президентимиз жуда катта урғу беряпти. Ўзбекистон-нинг барча ҳудудларида қурилишлар баробар кетмоқда.
Бундай ишлар илгари ҳеч бўлмаган. Буларнинг барчаси аслида мустаҳкам ирода билан инсон қадрини кўтариб, халқ фаровонлиги учун қилинаётган ишлар. Буларнинг
ҳаммаси ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Президентимиз халқ-нинг олдида қарзимиз кўп, бу қилаётганларимиз ҳали кам деган ваъдани бермоқда. Ипотека бозоридаги дастлабки йирик масштабдаги қурилиш ишларига 2017 йилда старт берилди. Ўзбекис-тон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжали-ги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Козим Тўлаганов ўша кунларни худди кечагидек эслайди.
– 1997 йилда Тошкент шаҳрида 1 миллион квадрат метр уй топширилганда жуда хурсанд бўлгандик. 2016 йилнинг охирида Президентимиз 2017 йилда 192 та 7 қаватли уй қурасизлар деганида бошимиз қотганди. Сабаби, техни-каларимиз етишмас, аҳоли оғир вазиятга келиб қолганди. Давлатимиз раҳбари узоқни кўриб, қурилиш ташкилот-ларига кўрсатган кўмаклари туфайли 2016 йилда 2 014
та ташкилот шаклланган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 47 мингтага етди. Ўша пайтда қурилишни 7 қаватли уйдан бошладик, кейинчалик 9 ва 12-14 қаватли уйлар қад ростлай бошлади. Орада 16-18 қаватли уйлар ҳам бунёд бўлди. Бугунги кунга келиб эса бинолар 22-24 қаватга кўтарилиб, қурилиш тизимидаги барча муносабатлар
яхшиланиб, анчагина олдинга қадам босилди. Биргина Сергели мисолида айтиладиган бўлса, Президентимиз топшириғи билан 440 та уйлар қурилди. 5 та мактаб ва
8 та болалар боғчалари, ижтимоий соҳа объектлари ҳам барпо этилди. 880 километр коммуникация тармоғи тор-тилди. Ҳозирги кунда бу ерга келган одам азалдан шаро-ит шундай бўлган бўлса керак деган тасаввурда бўлади. Президентимиз узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсат – аҳолини уй-жой билан таъминлаш сиёсатидир. Унинг
замирида катта масала – ижтимоий масала турибди. Ипотека тизимининг бозор тамойилларига асос-ланган янги тартиби одамларнинг харид имкониятини
кенгайтирган, таъбир жоиз бўлса, қўлини узун қилган механизмга айланди. Бошпанали бўлиш борасидаги машаққатлар кескин қисқарди ва ҳамюртларимизнинг
ҳаёти чин маънода ўзгарди.
– Мен ўзим ҳам кўп йиллар ижарама ижара яшаган-ман, – деди Зулҳумор Тожиева. – У пайтларда ипотека деган нарса бўлмаган. Ҳозир айтаман, ипотека, субсидия
деган тизимни жорий қилса бўлар экан-ку. Биз ҳам ёш оила эдик, илм йўлида ҳаракат қилиб юрдик. Президен-тимиз ёш оилалар ва уй-жойга муҳтож бўлган профес-сор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлашга қаратил-ган қарорни қабул қилди. Бизнинг факультетимизда ўнга яқин ижарада турадиган ўқитувчиларимиз уй-жойларга
эга бўлишди. Шуларни кўриб жуда хурсанд бўлгандим. Улар энди фақат меҳнат қилишлари керак бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2017 йилда янги хонадонлар
хариди учун аҳолига 4 триллион сўмлик ипотека кредит-лари расмийлаштирилган бўлса, 2023 йилда ажратил-ган маблағлар миқдори 17 триллион сўмга тенг бўлди.
Ҳа, бунақаси аввал бўлмаган. Бошқача айтганда, аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун давлат маблағни аямай-ди. Ўзингиз тасаввур қилинг, янги хонадонлар оилаларга
қанчадан-қанча файз-барака олиб келади.
– Ипотека бозори ва уй-жой билан боғлиқ масала-лар бу бир ёки икки йилда ҳал қилинадиган масала эмас. Бу узоқ муддатда режалар асосида амалга оширилади-ган масалалар ҳисобланади, – деди Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти катта илмий ходими Зоҳиджон Маҳмудов. – “Ўзбекистон-2030” стратегиясига
кўра, 2030 йилга қадар “Янги Ўзбекистон” массивлари
сонини 100 тага етказиш, шунингдек, 200 мингта оила-лар учун уй-жойлар қуриш, бу албатта, уй-жойга бўлган таклифни ҳам оширади. Иқтисодий жиҳатдан таклифнинг
ортиши бу нарх-навонинг тушиши ва кўпроқ уй-жой со-тиб олиш имконини яратади. Ҳозир кўрилаётган чоралар нархни барқарорлаштиришга ёки пасайишига ҳам олиб
келиб, нархнинг ўсишини пасайтиради.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img