Самарқанд вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – вилоят бош архитектори. Замонавий типда барпо этилаётган ижтимоий объектлар, кўп қаватли турар жой бинолари бугун нафақат шаҳарларда, балки қишлоқларимизда ҳам кенг йўлга қўйилаётгани аҳамиятлидир. Бундай бунёдкорликлар якунланган йилда ҳам кўплаб амалга оширилди. Шу ўринда Самарқанд вилоятида ҳам маҳалла фуқаролар йиғинларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқилиши сифатли ва самарали амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 639-сонли қарори билан тасдиқланган “2020-2022 йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда, қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш” дастури мақсадга эришишда муҳим ўрин тутмоқда. Унга кўра, вилоятда 27 та маҳалла фуқаролар йиғинининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда, қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари ҳам ишлаб чиқилганди. 2020 йилда шундай иншоотларнинг 6 тасини қуриш режалаштирилганди. 2021 йилда улар сони 10 тага етказилди. Бундай лойиҳалар сони йилдан йилга оширилиб борилди ва аҳоли пунктларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда, қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари ҳам тузиб чиқилди. 2022 йилда эса 11 та аҳоли пунктининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари тайёрланди. Уларга асосан, жойларда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда вилоятдаги 1 128 та МФЙнинг 410 таси бош режа билан қамраб олинган ва таъминланганлик даражаси 28 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023-2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик хужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-299-сонли қарорига асосан, 2023-2027 йилларда қўшимча 33 та маҳалла фуқаролар йиғинининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган. Қарор талабларига мувофиқ, 2023 йилда 7 та маҳалланинг лойиҳалари “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилиб чиқилди.
Эндиги вазифа – 2024 йилда ҳам шундай ишларни бўшаштирмаслик, уларни босқичма-босқич давом эттиришдан иборат. Муҳими, бу борада зарур тайёргарлик ишлари кўриб қўйилган.


