Фуқаролик жамиятининг энг муҳим белгиси – фуқароларнинг давлат тузилмалари фаолияти устидан тўлиқ назоратни амалга оширишларида намоён бўлади. Бунда фуқароларнинг давлат учун эмас, балки давлатнинг фуқаролар учун хизмат қилиши тамойили устуворлик касб этади ва ҳар бир фуқаронинг инсон, шахс ва жамият аъзоси сифатидаги имкониятлари тўлиқроқ юзага чиқади. Президент Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида “Биз Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз” деб бежиз таъкидламаган эди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2моддасида: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”, деб мустаҳкамлаб қўйилганлиги бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши” лозимлиги ғояси, ушбу конституциявий норма мазмунига тўлалигича мос тушади десак, хато бўлмайди. Жамоатчилик назоратининг хулосалари ижро ҳокимиятининг фаолиятини танқидий кўриб чиқиш, хатоларни тузатиш, халқчилликни таъминлашга хизмат қилади. Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясининг 36моддасига кўра, фуқароларимиз жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади. Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.

