|

|

2026-уіӏ 25-Aprel, Shanba
spot_img

ЮРТИМИЗДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ҲАЖМИ ЎСМОҚДА

Muhim xabarlar

Мамлакатимизда қурилиш соҳасидаги ишлар кўлами йилдан йилга сезиларли даражада ошиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда 233 трлн 832,9 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 108,8 фоизни ташкил этди.

2024 йилда ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри (57 трлн 643,4 млрд сўм), Тошкент вилояти (24 трлн 143,9 млрд сўм) ва Бухоро вилоятида (16 трлн 514,5 млрд сўм) қурилиш ишларининг юқори ҳажми қайд этилган.
2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган кор- хона ва ташкилотларнинг умумий сони 27 408 тага етди. Уларнинг 4 806 таси фуқаролик объектларини қуриш, 8 085 таси ихтисослаштирилган қурилиш ишлари, 14 517 таси бино ва иншоотлар
қурилиши билан шуғулланади. Мазкур қурилиш корхоналарининг катта қисми, яъни 6 555 таси ёки респуб­ ликадаги жами корхоналарнинг 23,9 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган.

- reklama -spot_img

Mavzuga oid

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

So‘nggi xabarlar

spot_img