|

|

2026-уіӏ 17-May, Yakshanba
spot_img

Боғи Бобур – Андижоннинг сўлим маскани

Muhim xabarlar

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги миллий истироҳат боғи Андижон шаҳрининг жануби-шарқий қисмидаги Боғишамол даҳасида жойлашган. Умумий майдони 357 гектардан иборат мазкур боғга 1973 йилда асос солинган.

Ана шу йили вилоят ижроия қўмитаси қарори билан андижонлик меҳнаткашлар учун дам олиш маскани ташкил этиш мақсадида Андижон шаҳрига туташ Хакан адирликларидан 300 гектар ер ажратилиб, “Боғишамол” дам олиш масканини барпо этишга киришилди. Қурилиш, ободонлаштириш ишларига вилоятдаги жуда кўп ташкилотлар, кенг жамоатчилик жалб этилди. Чинор, қайрағоч, арча ва бошқа турли
манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ошхона ҳамда чойхоналар қурилди. Бир неча йил ўтиб, Боғишамол халқ дам оладиган сўлим масканга айланди. 1992 йилда улуғ бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллик тантаналари муносабати билан мазкур маскан Бобур номидаги миллий истироҳат боғи, деб юритила бошлаган.
– Бугунги кунда боғнинг умумий майдони 357 гектарни ташкил этади, – деди Бобур номли халқаро жамоат фонди раисининг ўринбосари Рустамжон Мамасолиев. – Асосан 40-50 йиллик дарахтлар билан қопланган боғ ҳудудида шарқона услубда қурилган
Арк дарвоза, Бобур Мирзо ҳайкали, шоирнинг рамзий мақбараси, масжид, “Бобур ва жаҳон маданияти” музейи, ўттиздан зиёд замонавий аттракцион, фавворалар, узунлиги 3,5 километр бўлган осма сим йўл, ресторан, кафе, кўплаб ошхона ва чойхоналар, меҳмонхона, кутубхона мавжуд. Шунингдек, боғда Бобур номли халқаро жамоат фондининг идораси ҳам жойлашган. “Бобур ва жаҳон маданияти” музейидан Бобур
халқаро илмий экспедициянинг сафарлари давомида дунёнинг турли ҳудудларидан олиб келинган темурийлар, бобурийлар сулоласининг тарихига оид ноёб китоблар, қўлёзмалар ҳамда турли экспонатлар жой олган.

- reklama -spot_img

Mavzuga oid

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

So‘nggi xabarlar

spot_img