Davlatimiz rahbarining topshiriqlariga asosan qabul qilingan “O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida”gi qonun 2024 yil 8 noyabrda kuchga kirgan.
Адлия вазирлиги мазкур қонун нормаларини мутасаддиларга, аҳолига етказиш бўйича изчил ишларни амалга оширди. Қонун ижроси билан боғлиқ масалаларда ҳам адлия органлари ходимлари кўмакчи бўлмоқда. Мазкур тарихий аҳамиятга эга
қонун ижросининг илк натижалари қайд этилди. Хусусан, жорий йилнинг 1 апрель куни республикада биринчи бўлиб Жондор туманидаги 5 нафар фуқаронинг якка тар-
тибдаги уй-жойларига ва улар жойлашган ер участкаларига нисбатан
ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг қарори қабул қилинди. Ушбу қарор Жондор туман ҳокими, Бухоро вилояти адлия бошқармаси ҳамда Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

