|

|

2026 йил 5 Апрель, Якшанба
spot_img

Сув – энг қиммат ресурс

Муҳим хабарлар

Сув – ҳаёт манбаи, энг муҳим ва шу билан бирга энг арзон табиий ресурслардан биридир. Маданиятимизда сувни эъзозлаш, уни тоза сақлашга доир кўплаб мақол ва урфодатлар мавжуд. Аммо афсуски, бугунги кунда бу бебаҳо неъматдан ҳаддан ташқари кўп ва исрофгарчилик билан фойдаланилмоқда. Хорижий манбаларда келтирилишича, Ер юзининг 71 фоизини сув қопласа-да, унинг атиги 2,5
фоизи чучук сувдир. Аҳоли ўртасида сувни тежаш маданияти шаклланмаса ва зарур чоралар кўрилмаса, бу жараён иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик муаммоларга олиб
келиши муқаррар.

Сирдарё вилоятида иқтисодиётнинг ўсиши, аҳоли сонининг ортиши билан ичимлик сувга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки, яъни умумхалқ бойлиги экани белгиланган. Вилоятдаги ичимлик сувининг 100 фоизи ер ости чучук сув манбаларидан олинади. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув сифати ва оқова сувларни тозалаш борасида қатор давлат дастурлари амалга
оширилмоқда. Жумладан, Президентнинг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2798-сон қарорига асосан, Ислом тараққиёт банкининг 57,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағи ҳисобидан Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларида янги оқова сув тозалаш иншоотлари барпо этилди. Боёвут, Сирдарё ва Оқолтин туманларида ҳам шундай иншоотлар қурилиши бошланган

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img