Қадрли Дилшод Хамитович!
Сизни, бугунги таваллуд кунингиз билан таҳририят жамоаси номидан табриклаймиз. Ҳар доим худди ҳозиргидек фаол, шижатли ва самимий инсон бўлиб юришингизни тилаймиз. Ҳамиша яқинларингиз, ҳамкасбларингиз, дўсту биродарларингиз ҳурматига сазовор бўлиб юринг. Сизга мустаҳкам соғлиқ, ижодий баркамоллик ва бахт-саодат эгаси бўлишингизни тилаб қоламиз.
60 ёш инсон умрининг энг етуклик даври Сиз ҳам фаолиятингиз давомида ўз касбига масъулиятли ходим сифатида жамоадошлар, ҳамкасблар, устозу шогирдлар эҳтиромига сазовор бўлиб келмоқдасиз.
1986 йилдан буён оммавий ахборот воситаларида ишлаб, кўплаб долзарб мавзуларда қалам тебратиб келяпсиз. Шу йиллар давомида юртимиз тараққиётига хизмат қилувчи мавзуларда ёзган мақолаларингиз, ёш кадрларга ўргатаётган иш тажрибангиз таҳсинга сазовор.
Хусусан,“Ёш ленинчи” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетаси, “Тошкент оқшоми” – “Вечерний Ташкент”, “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналида турли вазифаларда, “Mulkdor” иқтисодий газетаси бош муҳаррири ўринбосари, “Биржа” иқтисодий газетаси бош муҳаррири, “Биржа–Реклама” МЧЖ Бош директори ўринбосари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари, “SPECTRUM MEDIA GROUP” Нашриёт уйи МЧЖ муҳаррири сифатида фаолият юритиб, нафақат мамлакатимиз тараққиёти, балки журналистика соҳаси ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшгансиз.
2016 йилдан буён “Ўзбекистон бунёдкори” Нашриёт уйи Бош директори – “Ўзбекистон бунёдкори” ижтимоий-иқтисодий газетаси бош муҳаррири сифатида юртимизда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик соҳаларини ёритиб, таҳририят жамоасига бош бўлиб келаётганингиздан мамнунмиз.
Ҳурматли Дилшод Джалалов Хамитович!
Бахту саодат ва мазмунга тўла ўтган 60 йил сизга яна бир бор қутлуғ бўлсин. Аллоҳ қолган умрингизни ҳам зиёда қилиб, фақат эзгу ишларга ундасин. Умрингиз узоқ, бахтингиз бутун, соғлиғингиз мустаҳкам бўлсин.
Хонадонингизда ҳар доим тинчлик, осойишталик ва фаровонлик ҳукмрон бўлсин.
Ҳурмат билан
Таҳририят жамоаси.

