МЕН НИМА ДЕЙМАНУ,
ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ?
… ҳокимлик ва мутасадди идорадан келган жавоблар одамни таажжубга солади. Аниқ жавоб топиш мушкул бўлган бу хатлар мазкур идораларда мурожаатларга бўлган муносабатни ҳам акс эттиради, ўз навбатида.
Хатлардан мазкур манзилларда амалга оширилган ёки оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида «тишга босгулик» бирор маълумот топилмади. Назаримизда бу «мурожаатни ижродан ечиш» юзасидан юборилган жавобдан ўзга нарса эмас.
⁉️ Давлатимиз раҳбари маҳалла жамият таянчи экани, бугунги ислоҳотлар самараси, энг аввало, маҳаллаларда акс этиши зарурлигини таъкидлаётган бир дамда Сирдарёдаги масъуллар нега муаммога чап беришга уринмоқда?!
🔎 Жамоатчилик назоратининг муҳим иштирокчиси сифатида «O‘zbekiston bunyodkori» газетаси Гулистондаги муаммоларга ечим топишда Сирдарё вилояти ҳокимлигини янада масъулиятли бўлишга чақирмоқда

