|

|

2026 йил 20 Май, Чоршанба
spot_img

Сурхондарё – юртимизнинг жанубдаги мустаҳкам таянчига айланмоқда.

Муҳим хабарлар

Сурхондарё соҳилида турар жой мажмуаси ва сайр ҳудуди қуриладиЮртбошимизнинг Сурхондарёга бу галги ташрифи яшариш ва яратиш фасли – баҳорга тўғри келганида ҳам ажиб бир маъно бор. Баҳорнинг энг аввал Сурхон элидан бошланиши эса, мард ва танти халқнинг меҳнатсеварлик, ташаббускорлик ва яратувчанлик каби фазилатлари билан янада теран мазмун касб этиши бор гап. Ушбу ташриф ҳам сурхондарёликлар қалбига ана шундай эзгу туйғуларни жойлаб, уларга кўтаринки кайфият, баҳорий илҳом бағишлагани шубҳасиз.
Ғайрат БЎРИЕВ,
Термиз тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати раҳбари.

Эзгу ниятлар билан
бошланган ташриф
Давлатимиз раҳбари амалий сафарини анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Қуръон тиловат этилиб, халқимизга, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо қилинди. Уламолар билан бўлиб ўтган суҳбатда ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Ҳаким Термизийнинг маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганиш ҳамда юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, муқаддас динимизнинг эзгулик, инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Кейинги йилларда таъмирланиб, янада обод ва гўзал мажмуага айланган ушбу табаррук масканда зиёратчилар учун барча шароит яратилди. Атроф ободонлаштирилиб, мақбарада ҳам катта ҳажмдаги ишлар бажарилди. Замонавий ёритгичлар, иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилди.
Давомини ўқиш….

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img