Тошкент қадимий бозорларию улуғвор иншоотларидан тортиб, замонавий
осмонўпар биноларгача ўз тарихини яратиб келмоқда. Энди эса бу тарихий занжирга янги бўғин қўшилмоқда, бу – собиқ Чорсу меҳмонхонаси ўрнида барпо этиладиган Chorsu by Manar мажмуаси. У нафақат бинолар тўплами, балки Тошкентнинг эртанги кун рамзига айланиши кутилмоқда.
InterContinental Tashkent меҳмонхонасида тақдимоти бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу лойиҳа бежиз “Янги Тошкент рамзи” деб аталмади. Чунки у шунчаки бино эмас,
балки пойтахтнинг келажакка янгича қадамидир.

