Бугун Марғилон ҳақида гап кетганда фақат ипак, ҳунармандчилик ёки қадимий анъаналар эмас, балки янгича руҳ, янги нафас ҳақида ҳам сўз юритиш мумкин. Қадим кентдаги бунёдкорлик ишлари бунинг ёрқин исботи.
Биргина “Янги Ўзбекистон” массиви замонавий инфратузилма, қулай яшаш муҳити ва
кенг имкониятлар уйғунлашган янги турар жойлар мажмуаси ҳисобланади. Массивда аҳоли учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Қулай, шинам уй-жойлар, замонавий мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти, тиббиёт муассасалари, яшил
ҳудудлар, дам олиш масканларини ўзида мужассам этиши кўзда тутилган бу қурилиш объектида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

