Денов бугун нафақат иқтисодий ва маданий ҳаёти билан, балки меъморчилиги
орқали ҳам янгиланмоқда. Шаҳар марказида қад ростлаётган “Denau Tower”
турар жой мажмуаси бунинг яққол исботидир.
Бу иншоот шунчаки уй-жой эмас, балки шаҳар қиёфасини тубдан ўзгартирувчи, замонавийлик рамзига айланувчи архитектура ансамблларидан бири бўлиши мумкин. Ушбу турар жой мажмуаси бугунги кунда нафақат қурилиш жараёнининг кўламини, балки шаҳар меъморий қиёфасининг эртанги манзарасини ҳам ифодалайди. Мажмуа
пойдеворидан бошлаб, юқори қаватларигача замонавий архитектура ечимларини ўзида мужассамлаштирган. Баланд-баланд устунлар, ёйилган кенг балконлар, юмалоқ бурчакли фасадлар – буларнинг барчаси Деновнинг қадимий руҳига замонавий оҳанг бағишламоқда.

