Қурилишни назорат қилиш зарурати ҳар қандай турдаги обектлар учун шарт ва мажбурийдир. Унинг ёрдамида мижоз барча ишларнинг тўғри ва белгиланган муддатда бажарилишига, қурилиш материалларининг сифати стандартларга мос келишига ва харажатлар ҳақиқий сметага мослигига ишонч ҳосил қилади. Аввало, қурилиш назоратининг мақсад ва вазифаларига тўхталсак.
Қурилиш назорати бино ва иншоотларнинг норма ва қоидаларга мувофиқлигини мажбурий
баҳолаш шаклларидан биридир. Унинг вазифаси капитал қурилиш лойиҳасининг хавфсизлигига
тасир қилувчи ишларнинг бажарилишини, муҳандислик та’миноти тармоқларининг тузилмалари
ва участкаларининг ҳолатини назорат қилишдан иборат. Қурилиш назорати капитал қурилиш
обектларини қуриш, реконструксия қилиш ва капитал та’мирлаш вақтида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14-ноябрдаги ПФ-5577-сонли
Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-августдаги 496-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг тегишли моддаларида ҳар қандай обектни
қуришда қурилиш ишларининг сифатини назорат қилиш мажбурийлиги белгилаб қўйилган. Қурилиш
назорати бу бир нечта текширувлар мажмуасидан ташкил топган бўлиб, унинг мақсади
– амалга оширилаётган ишларнинг ме’ёрий ҳужжатлар: лойиҳа, техник регламентлар, хавфсизлик қоидалари (шу жумладан экологик) талабларига мувофиқлигини тасдиқлашдир. Шунингдек,
қурилишни смета ҳужжатларида белгиланган қурилиш муддатлари ва харажатларига риоя қилган
ҳолда амалга оширилишини таминлайди. Қурилиш назорати билан бир қаторда “техник назорат” деган тушунча ҳам мавжуд. Бироқ улар орасида ба’зи фарқларни кузатиш мумкин. Техник назорат одатда фақат мижоз томонидан амалга ошириладиган текширувни англатади. Шунинг учун бу торроқ тариф. Бундан ташқари, “муаллифлик назорати” атамасини ҳам учратишингиз мумкин. Бу ишнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолашнинг бир туридир. Муаллифлик назорати одатда лойиҳани ишлаб чиқувчи томонидан амалга оширилади ва бу атама қурилиш назорати консептсиясига киритилган. Қурилиш обектларининг сифати деганда, одатда, барпо этилаётган бинолар ёки иншоотларнинг мўлжалланган мақсадларидан келиб чиққан ҳолда аниқланган хусусиятлари рўйхати тушунилади. Бундан ташқари, қурилиш сифати ҚМҚ-2.01.03-19, ҚМҚ- 2.01.03 2019, ГОСТ-Р ИСО 12491- 2011-, ГОСТ-Р 1.5 – 2004 лар ва ИСО 12491:1997, ИСО /ТК 98 каби ме’ёрий-ҳуқуқий манбалар қоидаларига асосланиб баҳоланади.


