|

|

2026-уіӏ 23-May, Shanba
spot_img

Алоқалар янги босқичда

Muhim xabarlar

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Хитойнинг
Ўзбекистондаги тадбиркорлари уюшмаси раиси Лиу Ю раҳбарлигидаги
Тианжин провинциясининг етакчи қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари
вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди. Музокаралар давомида
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари икки давлат
раҳбарларининг олий даражадаги учрашув ва мулоқотлари асосида
турли соҳаларда ривожланиб бораётганлиги қайд этилди.

Жумладан, қурилиш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилиб, Хитой компаниялари томонидан “Янги Тошкент”, Олимпия шаҳарчаси ва Жиззахда қуввати 1000 мегаваттгача бўлган шамол электр станцияларининг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Тадбирда ана шундай истиқболли лойиҳалар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, соҳадаги устувор йўналишларда манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Учрашувда, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ҳамда хитойлик соҳа вакиллари иштирокида бир қатор
йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича муҳокамалар ўтказилди. Хусусан, зилзилабардош бино-иншоотлар, кўприк ва туннеллар бўйича шаҳарсозлик нормаларини такомиллаштириш, қурилишда нархларни шакллантириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шу билан бирга, Хитой компаниялари сўровларидан келиб чиқиб, энергиятежамкор ва экологик тоза маҳсулотлар учун мамлакатнинг миллий стандартларини республика ҳудудида жорий этиш, соҳадаги долзарб масалалар бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш, сунъий интеллект ва ақлли шаҳарлар юзасидан келгусида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида ҳам фикр алмашилди.

- reklama -spot_img

Mavzuga oid

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

So‘nggi xabarlar

spot_img