|

|

2026-уіӏ 23-May, Shanba
spot_img

Баланд бинолар 9 баллик зилзилага чидамли қилиб қурилмоқда

Muhim xabarlar

Бугунги кунда Ер юзининг сейсмик ҳолатидаги ўзгаришлар, тез-тез содир бўлаётган зилзилалар ҳар бир инсонни хавотирга солади.

Туркия, Сурия ва бошқа давлатларда рўй берган зилзилалар оқибатида юзага келган талафотлар мамла- катимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга қара- тилган талабларни кучайтиришни тақозо этади. Чунки шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузиш, кўп квартирали уйларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таянч қисмларига зарар етказиш каби ҳолатлар кўпайиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, кўп қаватли турар жойларда ертўла ва биринчи қаватларининг таянч қисмларини ўзгартириш борасида 2021 йилда 13 минг 249 та, 2022 йилда 11 минг 778 та, 2023 йилда 13 минг 95 та ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шу ўринда қайд этиш жо- изки, Туркиядаги зилзилада талафот етган биноларнинг қарийб 30 фоизи пастки қаватларга киритилган ўзгарти- ришлар оқибатида қулаб тушган.
Парламент қуйи палатаси мажлисида кўриб чиқилган, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш ва қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъ- мурий жавобгарликларни кучайтиришга қаратилган қо- нун лойиҳаси муҳокамаларида депутатлар бир қатор са- волларни берди. Хусусан, қўмита раиси Эркин Зоҳидов 1966 йилги Тошкент зилзиласи эпицентрининг ёнида 51 қаватли бино қурилаётгани, умуман, бугунги баланд бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилиги қай даража- да эканлиги, сейсмик ҳолатни баҳолаш қандай амалга оширилиши билан қизиқди.
– Охирги йилларда Ўзбекистонда қурилишлар 7 қа- ватдан 28­30, ҳатто 40 қаватдан ҳам ошадиган вариант- ларда амалга оширилмоқда, – деди Қурилиш ва уй­жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекция­ си раҳбари Козим Тўлаганов ЎзА мухбири Муҳтарама Комиловага. – Уларнинг конструкциялари янги техноло- гиялар асосида ўрнатилади. Зилзилабардошликка тек- шириш одам қўли билан эмас, машинада текширилади ҳамда ҳисоб­китобини чиқариб беради ва албатта, 9 бал- лик зонанинг мажбурияти киритилади.
Туркиядаги ҳолатдан кейин хавотир олиб, 12­16 қават- дан юқори қурилаётган барча иншоотларни текшириб чиқдик, қўпол ҳолатлар йўқ. Махсус аппарат олиб ке- линиб, биноларнинг 9 баллик зилзилага бардошлилиги текшириляпти. 1966 йилдаги зилзиладан кейин норма- тивларнинг ҳаммаси 9 баллик тизимга ўтказилган. Бу- гунги кунда қурилаётган баланд биноларнинг барчаси 9 баллик зилзилага чидамли қилиб қурилмоқда, шунга мос конструкциялар қўлланиляпти, хавотирга ўрин йўқ, – деди инспекция раҳбари.

- reklama -spot_img

Mavzuga oid

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

So‘nggi xabarlar

spot_img