Surxondaryo viloyatining eng ko‘p aholi istiqomat qiluvchi hududi – Denov tumanida urbanizasiya jarayonlarini jadallashtirish, zamonaviy yashash muhitini yaratish hamda aholiga qulay turmush sharoitlarini taqdim etish maqsadida yirik infratuzilma loyihalari amalga oshirilmoqda
Айни шундай муҳим ташаббуслардан бири – “Денов Сити” турар жой массиви қурилишидир. Жорий йилнинг 29 май куни мазкур лойиҳага расман старт берилди. Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, лойиҳанинг аҳамияти, амалга ошириш механизмлари ва кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самаралар ҳақида алоҳида тўхталиб, янги турар жой мажмуалари нафақат
яшаш учун қулайлик яратади, балки янги иш ўринлари, сервис тармоқларининг кенгайиши, ижтимоий фаолликнинг ошишига ҳам хизмат қилишини таъкидлади.
Лойиҳа умумий қиймати 980 миллиард сўм бўлган “Денов Сити” массиви 6 йил давомида босқичма-босқич барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 3 500 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар жой бинолари, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, дам олиш масканлари, спорт ва соғломлаштириш мажмуалари, мактабгача таълим, умумтаълим ва тиббиёт муассасалари, муқобил энергияга мос замонавий муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган.

