Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудларида, айниқса, Тошкент шаҳрида қурилиш ишларианчайин кўпаймоқда. Пойтахтнинг доимий аҳолисива бу ерга иш, ўқиш каби мақсадларда келаётганларсонининг кўплиги боис, турар жойга бўлган талабҳам юқори. Шу сабабдан, қолаверса, кўриладиганфойда ҳам анчайин яхши бўлгани туфайлиқурилишлар ва бу соҳада фаолият олиб борувчиташкилотлар сони ҳам ортиб бормоқда. Статистика агентлигининг маълум қилишича, 2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолати бўйичаЎзбекистонда қурилиш билан шуғулланаётганкорхона ва ташкилотлар сони 30 460 тани ташкилэтиб, шулардан 6 917 таси Тошкент шаҳрига тўғрикелади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигивазирлигининг “Улуш киритиш асосида уй-жойқуриш” миллий ахборот тизимидаги маълумотларгакўра, жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатидақурилишни бошлаш учун рўйхатдан ўтказилганобъектлар сони 13 206 тани ташкил қилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 2023 йилнинг августойидан то ҳозиргача 834 та объект қурилишнибошлаш учун рўйхатдан ўтказилган. Юқорида келтириб ўтилган расмий рақамларданҳам янги қурилишлар ҳажмини кўриш мумкин. Бужараён уй-жойга бўлган талабни қондириш биланбиргаликда, бир қанча муаммолар туғдираётганиҳам сир эмас. Яқин кунларда яшил қурилиш бўйичаўтказилган форумда Халқаро молия корпорациясимасъулларидан бири ўз тақдимотида бутун дунёдаҳаво ифлосланишининг 40 фоиз улуши айниқурилиш ишларига тўғри келишини таъкидлади. Аммо биз қуйида атмосфера ҳавоси ҳақида эмас, мамлакатимиз, айниқса, пойтахт аҳолиси дучкелаётган бошқа муаммо ҳақида сўз юритмоқчимиз. Ҳозирда қурилиш билан шуғулланиш истагидабўлган тадбиркорлар сони ошиб боряпти. Чункитаъкидлаганимиздек, кўриладиган фойда вақурилишнинг ҳали пойдевори битмасиданоқ сотишимкони мавжудлигидир. Ҳатто баъзи қурувчилархаридорлар билан тузадиган шартномасида уйбитмасдан тўлиқ тўлов қилинишини кўрсатиб ўтганҳолатлар ҳам йўқ эмас. Яқин йилларда ҳалибитмаган хонадонга пул тўлаган аҳолининг алданибқолиш ҳолатлари кўп учраяпти. Яъни, қурилишохиригача битказилмасдан қолиб кетиши, топширилиши кечикиши ёки сифатсиз ҳолдатопширилиши каби муаммолар долзарблигичақолмоқда.

ТАҲРИРИЯТГА МУРОЖААТ ҚИЛИНДИ
Таҳририятимизга шахси сир сақланишинисўраган фуқаро мазкур муаммо юзасидан мурожаатйўллади. Мурожаатчига кўра, у сотиб олган Тошкенттуманидаги “Сабзавот” МФЙда қурилаётган 4 қаватли турар жой биносининг топширилишишартномада кўрсатилган муддатдан кечикмоқда. Унинг айтишича, мазкур объектнинг қурилишигамасъул шахслар ҳам бўлган Telegram гуруҳидахаридорлар ойига 400-500 доллардан оиласи биланижарада туриш осон бўлмаётганини айтиб, уйнитезроқ битиришини сўрашяпти. – Мазкур уйнинг 4-қаватидан 1 хонали уйолганман, – деди мурожаатчи. – 2023 йилнингсентябрь ойида тўловнинг 75 фоизини, 2024 йилнинг апрель ойида қолган қисмини ҳам тўлиқтўлаб бўлганман. Шартномада хонадонлар жориййилнинг июль ойида битказилиши кераклигикўрсатилган. Лекин уйни сотиб олишимда июльойидан ҳам аввалроқ битказиб, топширилишиайтилганди. Мана ноябрь ойи ҳам келди, ҳамонхонадонлар эгаларига топширилгани йўқ. Шартномадаги муддат келганда, ушбу қурилишгамасъуллар озроқ ишлар қолганлиги ва тез орадабитишини айтишганди. Бундан бир ой олдин эсакоммунал тизимлар уланиши билан топширилишиниайтишди. Ҳозирги пайтда объектга газберилмаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ушбу объект “EMPIRE OF HOUSES” МЧЖтомонидан қурилмоқда. Очиқ маълумотларга кўра, 2023 йил 15 майда давлат рўйхатидан ўтган“EMPIRE OF HOUSES” МЧЖнинг таъсисчиси вараҳбари сифатида Рустам Расулович Рауповкўрсатилган. Шунингдек, Рустам Расулович Раупов40 фоиз улуш билан “MIRON BUILT HOMES” ва 30 фоиз улуш билан “STROY HOUSE TOWER”МЧЖларида ҳам таъсисчи экани маълум бўлди. Хонадонларнинг эгаларига топширилиши негакечикаётгани юзасидан муносабатини билиш учунР. Рауповга қўнғироқ қилдик. Афсуски, қўнғироқларимизга жавоб берилмади.

Харидорларга айни пайтда “газ муаммобўлаётгани” топширилишнинг кечикишига сабабқилиб кўрсатилмоқда. Объектга бориб кўрганимиздаэса қурилиш чиқиндилари ёйилиб ётган уйнинг олдйўлаклари битмаган ва бино атрофида яшил ҳудудяратиш бўйича ҳам ҳали ҳеч қандай ишларқилинмаганди. Қисқа қилиб айтганда, турар жойобъектининг ҳолати топширишга тайёр эмас эди. Объектда ишлаётган усталардан биринингайтишича, газ, сув, электр, канализация ҳаммаситайёр, фақат уйнинг олд қисмидаги йўлак битсабўлди.

Объектнинг ҳозирги ҳолати. Турар жой биносининг қурилишида иштирокэтаётган масъуллардан бири билан телефон орқалисуҳбатлашдик. Мурожаатчи билан биргаликда негашартнома талаблари бажарилмаётганинисўрганимизда, ўзини компания таъсисчиси дебтаништирган Ҳамро Норов исмли киши шундайжавоб берди:
– Гази чиқмаса, ҳозир мен сизга шартноманиқандай бажарай? Менга тушунтириб беринг шуни. Мартдан ёпилган газга. Агар менга ишонмасангиз, “Ҳудудгаз”дан бирор одам топиб, сўранг. Республика бўйича ҳеч кимга бермаяпти мартойидан бери. Бу гуруппага ёзилган нарсаниқайта-қайта чайнаяпсизлар, тушунмаяпман. Ҳаммаусталар ишлаяпти. Мен ташлаб қочиб кетсамки, айтсанглар бўлади: “Ана у қочиб кетяпти” деб. Газгаҳужжат чиқмаса, айб менда эмас-ку, тўғрими? Иккинчи масала, агар бирон муаммо туғдираётганбўлса, шартномани бекор қилиб, пулларингниолишларинг ҳам мумкин. Ундаям муаммо йўқ. Лекин мен газни сизга айтолмайман, у менингқўлимда эмас. Вазиятни билиш мақсадида Тошкент туманидагимазкур масалага алоқадор мутасаддилардан бириданизоҳ олдик. Унга кўра, юқорида келтирилган важларҳақиқатга тўғри келмайди. – Рухсатни вилоят беради, биз эмас, – деди“TOSHKENTTUMANGAZ” филиали бошмуҳандиси Лазиз Абдуллаев. – Биз фақат техниктаклиф чиқарамиз. Биз томондан муаммо йўқ. Уларни биз билан келиб учрашишгани ёкиаризасини кўрганимни ҳам эслолмадим. Олаётганолиб ётибди. Чунки ана ёнидаги “Xon Saroy” ҳамолди-ку.

Қурувчи ва харидор ўртасида тузилган шартнома сурати. Хуллас, қурувчиларнинг келтираётган важларива объектнинг айни пайтдаги авзойидан кўринадики, шартномада 30 июлгача топширилиши керак бўлганхонадонларга эгалари жорий йилнинг сўнггигақадар ҳам кўчиб кира олмасликлари мумкин. Шуўринда яна бир маълумотни ҳам айтиб ўтиш жоиз, хонадонларни сотиш вақтида харидорларгакўрсатилган лойиҳа суратида объект 5 қаватли (5-қават мансарда) бўлган. Ҳозирда эса объектнинг 4-қаватидан сўнг том қисми ёпилган. Бир томондашартнома талабларини бажармаётган қурувчилар, иккинчи тарафда эса уйи топширилишини кўзи тўртбўлиб кутаётган харидорлар.

Суратда харидорларга кўрсатилган объект лойиҳаси.
МУАММОЛАР ҚАЧОН ТУГАЙДИ?
Янги қурилаётган кўп квартирали уйлар биланбоғлиқ муаммоларнинг ортиб бориши буни тизимлиравишда ечиш кераклигини англатади. Юқоридакелтириб ўтганимиз ҳам Тошкент шаҳрида содирбўлган ҳолатлардан биригина эди, холос. Бу кабикейсларни яна топишимиз мумкин. Бу борадагимуаммоларни битта-битта ечиш билан масалани ҳалэтиб бўлмайди. Балки, мазкур ишларни тартибгасоладиган қандайдир тизим ва қоидалар ишлабчиқилиб, амалда татбиқ этилиши лозим. Ушбумасала бўйича фикр-мулоҳазаларини билиш учунхалқаро эксперт Темур Аҳмедовга юзландик. – Биринчи навбатда, мана шу масалаларгатегишли амалдаги қонунчилик ишлаши керак, –деди шаҳарсоз Темур Аҳмедов. – Чунки қанақабинони қаерда қуриш, қурилишни назорат қилиш, сифатга оид текширувлар ва қурилиш стандартларибўйича норматив ҳужжатлар мавжуд. Афсуски, кўпинча мана шу қонунчилик ҳужжатлариэътиборга олинмайди ёки коррупция ҳолатлари кабитурли сабаблар туфайли мавжуд нормаларга амалқилинмайди. Тўғри, бутун дунёга қарасак ҳам, қонунчилиги юз фоиз ишлайдиган давлат йўқ. Лекин имкон қадар қонунларнинг тўлиқ ишлашинитаъминлаш лозим. Иккинчидан, сўнгги йиллардабўлаётган қурилишларни Ўзбекистон учун янги биржараён дейиш, мумкин. Авваллари бундай кўпқурилишлар ва қурилиш компаниялари сони ҳам буқадар кўп эмасди. Энди қурилиши бошланаётгантурар жойга пул тўлаб, кутиш каби ҳолатлар илгарийўқ эди. Шу сабабдан, бунга тегишли баъзижиҳатлар қонунчиликда келтирилмаган бўлишимумкин. Яъни, молиявий ва бошқа томонламамуаммолар келиб чиқмаслиги учун бу жиҳатдан ҳамтартибга солиниши керак. Янги қурилаётган тураржойлар билан боғлиқ муаммолар хорижмамлакатларида ҳам бўлган. Улар бу муаммогақандай ечим топди, бунинг учун қанақа йўлтутишди? Биз уларнинг тажрибасини ўрганиб, бубўйича янги тартиб жорий қилишимиз керак. Агартартиб-қоидалар аниқ ва қулай бўлса, тадбиркорларҳам мазкур тартиб бўйича ишлашга ҳаракатқилишади. Шунингдек, давлат томонидан назоратқилиш ҳам осонроқ кечади. Бунда, бир қонунчиликбошқа бирига зид бўлмаслиги, барча нормативҳужжатлар бир-бирига мутаносиб бўлиши лозим. Янги қурилаётган уйларнинг олди-сотдисинитартибга соладиган бир тизим йўлга қўйилишикерак. Ҳали қурилиши битмаган уйларни сотиш васотиб олишда ҳар иккала томон (тадбиркор вахаридор) ҳам зарар кўрмаслигининг олдини олишучун қандайдир молиявий воситаларни фойдаланишёки тўланадиган маблағни учинчи томонга, яъниқайсидир банкка қўйиш керакдир, балки. Бу масалатартибга солинмаса, бу каби муаммолар кўпаяди, қурилишларнинг сифати ҳам ёмонлашади. Бу эсаинсон ҳаётини хавф остига қўйиш демакдир. Мутахассис таъкидлаб ўтганидек, бу жараёндамолиявий воситалардан фойдаланишга эҳтиёж бор. Чунки ҳали қурилиши битмаган, фаолиятюритаётганига кўп вақт бўлмаган пудратчитомонидан қурилаётган турар жойга олдиндан тўловқилишни қайсидир маънода ростан ҳам хавф, дейишмумкин. Бу борада масъул ташкилот ва идоралардақандай ишлар олиб борилаётганини вамутасаддиларнинг фикрини билиш мақсадидаҚурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигиҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштиришилмий-тадқиқот институти директори ШерзодСодиқовни суҳбатга тортдик. – Бугунги кунда ушбу масала жуда долзарбмуаммо бўлиб кетди, – деди Шерзод Содиқов.
–Давлатимиз раҳбари ҳам бу борада сентябрь ойидабўлиб ўтган йиғилишда таъкидлаб ўтганди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўпквартирали уйларни улуш киритиш асосида қуришжараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги ПҚ-4732-сонли қарори қабул қилинган. Бу бўйичаҚурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигивазирлигининг платформаси бор. Ушбу платформагааҳолининг пулини жалб қилган ҳар бир қурилишташкилоти рўйхатга кириши керак ва бунинг ўзталаблари бор. Яъни, банкда ҳисоб рақам очилиши, ҳоким қарори чиқиши, қурилишга рухсат берилганбўлиши ва харидорлар билан тузилган шартномаларҳам платформага киритилиб бориши керак. Шунингдек, Президентимиз томонидан “эскроу”тизимини жорий қилиш таъкидланди. Бу қурувчи вахаридорлар ўртасида банкларнинг иштирокинитаъминлайди, яъни молиявий инструмент бўлади. Буэса аҳолига ишонч ва кафолат беради.

