|

|

2026 йил 27 Апрель, Душанба
spot_img

Бухоронинг бугуни шонли ўтмишига муносиб

Муҳим хабарлар

Ислом Ибодулла
Ислом Ибодулла
"2015-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Кино, телевидение ва радио санъати факультетида таҳсил олган. 2020 йилда Туркия республикасининг Bandırma Ön yedi eylül üniversitesi таркибидаги касб-ҳунар таълимига ихтисослашган ўқув курси тингловчиси. 2021 йилдан эътиборан “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси мухбири."

Бухоро – ўзининг маданият ва илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси билан бутун шарқ оламида улкан ўринга эга. Кўп асрлик иморатлару шаҳарсозлик қадриятлари ўлкада минг йиллар давомида иншоотсозликнинг ривожланиб келганидан дарак беради. Ҳозирги кунда ҳам муқаддас шаҳар янгиланишлар қуршовида.

Янги ўқув бинолари, турар жойлар, равон йўллар Бухоронинг бугунидан сўз очаётгандек гўё. Жорий ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган “Qoraun inshoot qurilish” масъулияти чекланган жамияти шаҳарнинг мингйилликларга туташ қурилиш анъаналарини замонавий кўринишда давом эттириб келмоқда.

Бухоро аҳли қадим замонлардан бағрикенглик намунаси бўлган. Қадимда кўплаб миллат ва элатлар, турли ирқ вакиллари айнан шу заминда паноҳ топганлар. Буюк Ипак йўлида жойлашган ушбу шаҳарда минг­лаб кишилар истиқомат қилиб, доимо аҳил бўлган. Ҳозирги кунда Бухоро қурувчилари ота-боболарининг маданияти ва санъатини сақлаш, анъаналарини бойитишда ҳам пешқадамлик қилишмоқда. Минг йиллар аввал қурилган иморатлар бугун ҳам сайёҳлар ва меҳмонлар назаридан қолмаяпти. Бу замонавий қурилиш санъатини ҳам мутаассир этмоқда,

“Qoraun inshoot qurilish” масъ­улияти чекланган жамияти 2010 йилда ташкил этилган. Корхона раҳбари Музаффар Шоимов бошчилигидаги қурувчилар жамоаси шу кунга қадар Бухородаги кўплаб қурилиш жараёнлари – турар жойлар, таълим масканларининг ўқув биноларини қуриб битказди. Ҳозирги кунда корхонада 74 та доимий ва 190 дан ошиқ мавсумий ёлланма ишчилар меҳнат қилади.

– Бухоронинг шонли ўтмишига туташ бугуни бор, – деди корхона раҳбари Музаффар Шойимов. – Бу ишларда бизнинг “Qoraun inshoot qurilish” корхонамизнинг ҳам ҳиссаси борлигидан мамнунмиз. Ўтган даврларда Қоракўл туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабининг қурилиши билан шуғулланиб, мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бордик. Шунингдек, ҳозирда Қоракўл туманидаги 19-сонли мактабни реконструкция қилиш, қўшимча янги 540 ўринли ўқув биносини қуриш ва мавжуд 320 ўринли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш, Қоракўл тумандаги “Човли” МФЙда 50 қатновли қишлоқ врачлик пунктини қуриш, “Мирзақалъа” МФЙда Мирзақалъа қишлоқ врачлик пунктини реконструкция қилиш, “Дўрмон” МФЙда 100 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника биносини қуриш, “Дўрмон” МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекис­тон” массивида 2 та 5 қаватли 23 хонадондан иборат уй-жойлар биносини қуриш, Жондор туманидаги “Довуд” МФЙда Довуд ҳамда “Занги” МФЙда Занги аҳоли пунктларини 2022 йил “Обод қишлоқ” дас­тури дои­расида ичимлик суви билан таъминлаш учун ташқи сув тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари:

2019 йилда Қоракўл туманидаги “Қоракўл” МФЙда Дўрмон аҳоли пунктида янгиланган ло­йиҳалар асосида 1 та 4 қаватли 24 хонадонли уй-жой қуриш, “Кораун” МФЙда 26-мактаб биносини капитал таъмирлаш, тумандаги 15-мактаб биносини капитал таъмирлаш, “Бухоро нефтбаза” Қоракўл филиали буюртмаси бўйича қурилиш-монтаж ва таъмирлаш;

2020 йилда Қоракўл туманидаги “Қоракўл” МФЙ Дўрмон аҳоли пунктида янгиланган ло­йиҳалар асосида 1 та 4 қаватли 24 хонадонли уй-жой қуриш, “Пахтакор” МФЙ ҳудудида ипотека кредити асосида 5 қаватли 4 подъездли уй-жой қурилиши ишлари, “Бухоро нефтбаза” Қоракўл филиали буюртмаси бў­йича таъмирлаш ишлари, “Шарқ плюс” МЧЖ буюртмаси бўйича Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби қурилиши доирасида 200 ўринли ётоқхона биносининг қурилиш-монтаж ишлари;

2021 йилда Қоракўл туманидаги “Коракўл” МФЙ Дўрмон аҳоли пунктида янгиланган ло­йиҳалар асосида 1 та 5 қаватли 30 хонадонли уй-жой қуриш, тумандаги 6-сон мактабини реконструкция қилиш ва  420 ўринли янги ўқув биносини қуриш,

“Пахтакор” МФЙ ҳудудида ипотека кредити асосида 5 қаватли 4 подъездли уй-жой қурилиши ишлари амалга оширилган.

Корхона балансида 1 дона “MAN” ўзиағдаргич (самосвал), “ДонФенг” экскаватори, “ГАЗ-53” русумли самосвал, “ХСМG Q25K-II” русумли автокран, “ХG931Н” русумли фронтал юклагич, пишиқ ғишт ишлаб чиқариш заводи, 2 та шлакоблок ва пеноблок қуйиш цехлари ва бошқа қурилиш механизм ҳамда асбоб-­ускуналари мавжуд.

“Qoraun inshoot qurilish” масъ­улияти чекланган жамия­тида корхона ишчиларининг ижтимоий ҳимояси учун ҳам кўплаб тадбирлар кўрилган. Жумладан, ишчилар махсус иш кийимлари, шунингдек, корхона ҳисобидан текин иссиқ овқат билан таъминланади. Бундай умумий кўмак ортида ишлаб чиқариш, қурилиш-реконструкция жараёнларида унум сезилмоқда. Айтиш керакки, корхона фаолияти давомида “Қизил­қумцемент” АЖ, “Когон йиғма сервис” МЧЖ, “Elcab” МЧЖ, “Li Xiang” МЧЖ, “Ishonch” ХК, “Next lin” ХК каби ишлаб чиқариш корхоналарининг қурилиш материалларидан фойдаланилади. Шунингдек, “Бухоро проект” МЧЖ, “Архстройдизайн” МЧЖ, “Бухоро жамоа лойиҳа” МЧЖ, “Қурилиш лойиҳа” МЧЖ, “Бухоро-грант проект” МЧЖ, “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ, “Архстрой проект плюс” МЧЖ каби лойиҳа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бунёдкорлик ҳар даврда юксак маданий ривожланишнинг бир кўриниши бўлиб келган. Жумладан, қурилишлар ортида ишлаб чиқариш тармоқларида ўсиш кузатилиб, кўпдан-кўп иш ўринлари ташкил этилади. Қуриб битказилган турар жойлар, ижтимоий объектлар халқнинг фаровон яшаши учун бир мас­кан бўлиб хизмат қилади. Шу ўринда мамлакатимиз ривожига, халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлида хизмат қилиб келаётган корхона жамоасига зафарлар тилаймиз.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img