|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Шаҳар ичра, шаҳар бўлгай

Муҳим хабарлар

Наманган шаҳри гуллар диёри ва олиму фузалолар маконидир. Шу кунларда у ўзининг ана шундай мафтункор жозибасини бутун жаҳонга намойиш қилиш сари навбатдаги 62-Халқаро гуллар фестивалига қизғин тараддудланиб, янада ороланмоқда, безанмоқда.

Шунингдек, шаҳарнинг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш ҳамда туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий инфратузилмаларни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 мартдаги “Наманган шаҳрида “Янги Наманган шаҳарчаси” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорининг ижроси доирасида Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги жами 1203 гектар ер майдонда уч босқичли улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

МУҲТАШАМ БИНО-ИНШООТЛАР

Янги Наманган шаҳарчаси ҳудудидаги 33 та турар жой биноси, 2 та олий таълим муассасаси ва  1 та умумий  ўрта таълим мактабини қуриш учун ер майдонлари www.e-auksion.uz савдо платформасига электрон онлайн аукционга чиқарилди. Аукцион якунларига кўра, жами 24 та турар жой объекти ҳамда 1 та олий таълим муассасасини қуриш ҳуқуқини қўлга киритган ғолиблар аниқланди. Кўп қаватли уй-жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларига малакали хорижий мутахассис ҳамда консультантлар жалб қилинди. Илғор хорижий технологияларнинг жорий этилиши таъминланди. Шаҳарча қурилишида “Hua CHeng Estate Development”, “Статус Бест Строй”, “New City New Home” МЧЖ, “Жаҳон қурилиш таъмирлаш”, “Оромгоҳ қурилиш сервис”, “Сардорбек Арслонбек” МЧЖ, “Mega Aziya Dizayn Stroy” МЧЖ каби соҳада илғор корхоналар иштирок этди.

Шаҳарча қурилишининг иккинчи босқичида Ибрат номли хорижий тиллар университети ҳамда Наманган муҳандислик-технология институтининг талабалар турар жойи қад ростлайди. Айни пайтда қурувчи ташкилотлар томонидан 9 қаватли турар жой объектида пойдевор қуйиш ишлари якунланиб, 1-қаватига арматура тўқиш амалга оширилмоқда. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Янги Наманган шаҳарчаси ҳудудида кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши муносабати билан ер майдони остида захоб сувларни қочириш мақсадида закан ва зовурларни ковлашга Мингбулоқ ҳамда Уйчи туманларидан “Samsung” занжирли экскаваторлар жалб этилди. 2023 йил 18 февралдан бугунгача 325 метр масофада янги закан кавланиб, 683 метр жойдаги эскиси кенгайтирилди.

 ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ

Янги Наманган шаҳарчасида 3175 метр (қиймати 70,2 миллиард сўм бўлган) автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси асосида бугунги кунгача 35 миллиард сўмлик ер ишлари бажарилиб, йўлнинг икки қирғоғига бетон лотоклари ўрнатилди. Ўнг қисмига бетон қопламалар билан ажратилиб, 1300 метр қисмига бетон қуйилди. Апрель ойидан бошлаб 4Р-117 автомобиль йўли билан 4Р-112 автомобиль йўли кесишадиган 1300 метр қисми ўнг томонига бетон қуйиш ишлари давом эттирилмоқда.

– Вилоятимизда мустақиллик йилларида биронта янги йўл қурилмаган, бу биринчиси, – деди “Наманган йўл қурилиш дизайн савдо” МЧЖ иш юритувчиси Илҳомжон Мирзаев. – Бугунги кунда 60 нафар ишчи-мутахассис ходим ва 4 та грейдер, 4 та каток, экскаваторлар, юк ташувчи ҳамда бошқа махсус транспорт воситаларидан иборат жами 45 та техника йўл қурилишига жалб қилинган. 4Р-117 билан 4Р-112 йўли бир-бирига уланяпти. Ҳозирда йўлнинг салкам 1000 метр қисмига бетон қоплама ётқизиш ишларини жадал давом эттиряпмиз.

Янги Наманган шаҳарчасида кўп қаватли турар жойлар, бошқа ижтимоий аҳамиятга молик коммуникация тармоқлари ҳамда  мажмуалар қурилади. Шунга мос равишда йўллар ҳам замонавий стандарт ҳамда технологик талабларга мувофиқ бўлиши керак. Кенглиги 52 метр, шундан 26 метри қатнов қисми, 4 метри гулхона, 7 метри иккинчи даражали (карманка) йўл бўлади ва 3 метр велосипед учун ҳамда қолгани пиёдалар йўлакчасидир. Асосий йўлнинг қалинлиги жами 32 сантиметр бўлса, шундан 20 сантиметри бетон қатламли ва 12 сантиметри асфальт бўлади. Бир сўз билан айтганда, жаҳон стандартларига монанд йўл қурилади. Шу йилнинг сентябригача йўл қурилиши жараёнини якунлаш режалаштирилган.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img