Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Давронжон Адилов Хитой Халқ Республикасининг Уй-жой қурилиши, шаҳар ва қишлоқларни ривожлантириш вазири ўринбосари Qin Haixiang бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида таъкидланганидек, давлатлар ўртасидаги муносабатлар икки давлат раҳбарларининг ўзаро борди-келдиларида, олий даражадаги учрашув ва музокараларида янги босқичга кўтарилиб бормоқда. Музокаралар давомида шунингдек, реновация лойиҳаларини амалга оширишда Хитой тажрибасини ўрганиш ва хитойлик экспертларни мазкур лойиҳаларда консультант сифатида жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди. Конструктив ва қизғин фикр мулоҳазаларга бой тарзда ўтган учрашувда амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, юртимизда Хитойнинг CAMCE, CITIC, China State Construction ва бошқа қатор
етакчи пудрат ташкилотлари иштироки- да йирик лойиҳалар амалга оширилаёт ганлигига алоҳида урғу берилди. 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказилиши кўзда тутилган Олимпия шаҳарчаси, чинакам экологик ва ақлли шаҳар бўлиши кутилаётган “Янги Тошкент” лойиҳаси, транспорт ва йўл инфратузилмаси соҳасидаги лойиҳа- лар ана шундай самарали тадбирлардан саналади.


