Айни пайтда вилоятда 13 минг 427 километр узунликдаги автомобиль йўли бўлиб, шундан 3 минг 824 километри таъмирталаб ҳолатда. Ҳозирда белгиланган манзилларда йўлни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
2024 йилда 1520 километр масофадан иборат йўл, 9 та кўприк таъмирланиб, пиёда ва автомобиллар учун қулай шароит яратилди. Бу ҳақда вилоят автомобиль йўллари бош
бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
– Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш йўналишида белгиланган ишлар юз фоизга бажарилди, – деди бош бошқарма муҳандиси Нодирбек Комилов. – Шунингдек, 138 та маҳалладаги ички йўлларни асфальтлаш орқали 75 минг нафардан зиёд аҳолига қулайлик яратилди ва транспортларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди.




