|

|

2026 йил 11 Май, Душанба
spot_img

Вазирлик мутахассислари мунозара клубида

Муҳим хабарлар

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши биносида “Турар жой қурилишида аҳоли маблағларини ҳимоя қилиш ва улуш киритиш тартибининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” юзасидан мунозара бўлиб ўтди.

Тадбирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддилари, соҳа мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Мунозара клубида аҳолининг улуш киритиш асосида уй-жой сотиб олиш жараёнида ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, қурилиш компаниялари фаолияти устидан назоратни кучайти- риш ва соҳадаги шаффофликни ошириш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, мунозара давомида “Фуқароларимиз уй-жой сотиб олаётганда қандай масалаларга эътибор қаратиши лозим ва улар қайси идоралардан ҳуқуқий маслаҳатлар олиши мумкин?” деган саволга Рақобат қўмитаси масъул ходими қуйидагича жавоб қилди:
– Фуқароларимиз уй-жой сотиб олишда биринчи навбатда, қурилиш ташкилотининг барча ҳуқуқий ҳужжатларини синчковлик билан текширишлари лозим. Бунда компаниянинг лицензияси, QR кодли қурилиш рухсатномаси, “Шаффоф қурилиш” тизимида мавжудлиги, электрон реестрдаги ҳолати ҳамда қурувчининг олдинги
лойиҳалари ва тажрибасига алоҳида эътибор қаратиш керак. Шунингдек, бу жараёнда шартнома шартларини батафсил ўрганиш талаб этилади. Шартномада қурилиш бошланиш ва якунланиш муддатлари, фойдаланишга топшириш санаси, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўлланиладиган жавобгарлик чоралари, тўлов тартиби ва муддатлари, қурилиш майдони ўзгарганда қайта ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳамда форс-мажор ҳолатлари юзасидан келишувлар аниқ белгиланган бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img