|

|

2026 йил 27 Апрель, Душанба
spot_img

Бунёдкорлик Сурхондарё халқининг азалий қадрияти

Муҳим хабарлар

Ислом Ибодулла
Ислом Ибодулла
"2015-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Кино, телевидение ва радио санъати факультетида таҳсил олган. 2020 йилда Туркия республикасининг Bandırma Ön yedi eylül üniversitesi таркибидаги касб-ҳунар таълимига ихтисослашган ўқув курси тингловчиси. 2021 йилдан эътиборан “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси мухбири."

Термиз шаҳри ўлкамизнинг жанубида жойлашган бўлиб, ҳудуднинг бугунги кўриниши улкан иншоот майдонлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зоналарига бой. Қадим ўтмишга эга Сурхон воҳасининг меъморлик маданияти бугунги кунда ҳам замонавий анъаналарга ҳамоҳанг давом этмоқда. Бу жараёнларда Термиз шаҳрида фаолият олиб бораётган “Термиз қурилиш индустрия саноат” инжиниринг компаниясининг ҳам ўрни бор. Компания бугунги кунда Сурхондарё вилоятининг чекка туманларида қурилиш-реконструкция ишларини олиб бормоқда.

– Термиздаги биноларнинг аксари янги экан, – дедим йўл-йўлакай ҳайдовчига.

Ҳайдовчи бошини соллаб гап қўшди.

– Шаҳар охирги йилларда анчайин кенгайди. Илгари қуруқ сайҳонликдай бир гўша эди. Бугун бўлса, замонавий иморатлар, турар жойлар ва кўнгилочар масканлар қуриб битказиляпти.

Сурхондарё воҳасининг бугуни янгилик эмас, ўлкада кўп асрлик тамаддун унсурларини кўриш мумкин. Узоқ ўтмишга туташ бунёдкорлик ва янгиланишлар халқнинг жон-қонига сингиганлигини анг­латади. Хусусан, эски Термизнинг тарихий манбаларда ёритилиши ниҳоятда қизиқарли ва долзарб бўлиб, унинг ҳар бир қаричи алоҳида бунёдкорлик мавзусидир. Термиз шаҳри аҳолиси босиб ўтган тарихий йўлнинг давоми сифатида шу кеча-кундуздаги улкан янгиланишларни-да мисол келтиришимиз мумкин. Жорий бунёдкорликларга ўз ҳиссасини қўшиб, янги давр Сурхон воҳасининг ривожига ҳисса қўшаётган “Термиз қурилиш индустрия саноат” инжиниринг компанияси каби корхоналар бисёр.

Инсондан нима қолади? Албатта, эзгу амаллар ва ёдгорликлар келажак авлод учун аталган улуғ мерос бўла олади. Бугун Сурхон воҳасидаги ёдгорликлар-у, фаровон ҳаёт учун бажарилган амалий тадбирлар сурхондарёликларнинг юз-кўзида намоён. 2007 йилнинг 4 сентябрида Чиннихол Тожибаева томонидан таъсис этилган корхона, ҳозирги кунда қурилиш соҳасининг турли бўлимларида иш юритиб келмоқда. Хусусан, мазкур корхонанинг асосий фаолият турлари сифатида қурилиш комплекси ва қурилиш-таъмирлаш ишлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантиришга, аҳолининг турмуш шароитини оширишга фаол ҳисса қўшиш, шунингдек, жамият иштирокчилари ва меҳнат жамоаси аъзоларининг касбий малакасини ошириш каби масалаларни келтиришимиз мумкин.

Мазкур корхонанинг моддий-техник базаси қурилиш тармоғининг таянчи ҳисобланади. Жумладан, корхонада 2 та пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи, 1 та темир-бетон ишлаб чиқариш заводи, альюмин ва пластик ромлари ишлаб чиқариш цехи, МДФ эшиклари ишлаб чиқариш цехи, том устига қўйиладиган плита, бетондан тайёрланган девор тўсиқ, чуқурга қўйиладиган темир-бетон маҳсулоти ҳамда унинг қопқоғи, фундаментга қўйиладиган темир-бетон маҳсулоти ва қўшимча 65 турдаги қурилиш мосламалари мавжуд.

“Термиз қурилиш индустрия саноат” инжиниринг компаниясининг 1 дона “HUNDAI”, 3 дона самосвал, 2 та лепхир аппарати, 2 та экскаватор, 1 дона 25 тонналик автокран, 2 дона миноракран, 3 дона тягач, 5 та енгил автомобиль, 1 дона автобус, қолаверса, 72 турдаги йирик қурилиш жараёнларнинг локомотиви ўлароқ кўриладиган юк ташиш ва кўтариш автомашиналари, ускуна ва мосламалар корхонанинг иш жараёнларида қўлланилмоқда.

– Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди йирик қурилиш жараёнлари билан қамраб олинган, – деди “Термиз қурилиш индустрия саноат” инжиниринг компанияси раҳбари Абдулваҳоб Абсатторов. – Сурхондарё вилоятида ҳам бу борада улкан янгиланиш ишлари амалга оширилмоқда. Янги турар жой бинолари, равон йўллар ва кенг қамровли йирик ижтимоий объектлар реконструкцияси вилоят ландшафт кўринишининг ўзгаришига замин ҳозирламоқда. Корхонамиз мазкур жараёнларга ўз ҳиссасини қўшиш баробарида, вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривож­лантиришга қаратилган ҳаракатларида бевосита иштирок этмоқда. Компания ўтган 2018-2020 йилларда 33 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажарди. Ўзим ҳозирги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатганман. Кейинчалик иш фаолиятим бевосита қурилиш соҳаси билан туташди.

“Термиз қурилиш индустрия саноат” инжиниринг компанияси раҳбари ташкилотчи, ташаббускор ва тажрибали қурувчи сифатида вилоятдаги саховат тадбирларида ҳам фаол. Корхона томонидан 2018-2020 йилларда маҳаллаларга саховат ва кўмак учун 70 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик қилинган, шунингдек, ташкилот спортни ривожлантириш ҳамда Термиз шаҳрини ободонлаштириш ишларига ҳомийлик ёрдамлари кўрсатган.

Корхонада иш ўринларини очиш ва малакали қурувчиларни иш билан таъминлаш борасида ҳам бир қанча ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шу кеча-кундузда корхонада 17 нафар бошқарув ходимлари, 21 нафар муҳандис-техник ходимлар ва 146 нафар доимий ишчилар фаолият олиб боришмоқда.

“Термиз қурилиш индустрия саноат” инжиниринг компанияси жамоаси шу кунга қадар Термиз шаҳар Тупроққўрғон маҳалласида 12,5 млрд сўм бўлган 3 қават 48 хонадонли иккита кўп қаватли уйлар бунёд этди. 2019 йилда мазкур шаҳардаги Сурхон соҳили массивида қиймати 16,5 млрд бўлган 40 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши, Термиз шаҳар Навбоғ маҳалласида 14,5 млрд бўлган 56 хонадонли иккита кўп қаватли уй-жой массиви қурилди. Шунингдек, Термиз шаҳридаги Мангузор маҳалласида 4 та 152 хонадондан иборат уй-жой қурилиши ишлари бажарилди. Ўз ўрнида, ҳудудда 4 та кўп қаватли уйлар қурилиши битказилиб, соҳибларига топширилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img