|

|

2026 йил 27 Апрель, Душанба
spot_img

Юрт ишқида ёнар қалб

Муҳим хабарлар

Ҳамза Шукуров
Ҳамза Шукуров
2018 йилдан буён “O‘zbekiston bunyodkori” газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири сафатида фаолият юритиб келмоқда.

Мамлакатимизда бошланган ислоҳотлар ҳар бир ҳудуд қиёфасида, аҳоли турмуш тарзида ўз аксини топмоқда. Юртимиз гўзаллашиб, обод манзиллар, кўркам шаҳар ва қишлоқлар кўпаймоқда. Қурилишлардаги янгича ёндашув ва бунёдкорлик соҳа ходимларига жўшқинлик бағишлаётганини сўз билан таърифлаб бўлмайди.

Кейинги беш йилда эришилган ютуқларнинг ўзи ҳар қандай кишини шошириб қўймоқда, дунёга бошқача нигоҳ ташлашга ўргатмоқда. Бунинг устига, “Янги Ўзбекистон” деган муқаддас калима келажагимиз порлоқ эканидан далолат. Қурувчи бўлганим, шу улуғ мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатларда қатнашаётганим боис замонага шукроналар келтираман.

1987 йилда Пайариқ туманида туғилганман. Мактабни тамомлаб, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида таълим олдим. Сўнг, кўп йиллар қурувчи бўлиб ишлаган отам – Зафар Шамсиевнинг маслаҳати билан шу соҳани танлаганимдан фахрланаман. “Қурувчилик шарафли ҳунар, унинг этагини тутсанг, кам бўлмайсан”, деганди ўшанда. Шундан буён отамнинг ишини давом эттириб келаяпман. Тез орада “Мансур сифат қурилиш”, “Бун­ёдкор шижоат қурувчи” каби МЧЖларга асос солиб, лаёқатли йигит-қизларни ишга таклиф қилдим.

Жамоамиз билан бирга кичик буюртмаларни бажариб, эл назарига тушдик. Жамоани давр талабига мослаштириш, тажрибали ва малакали кадрларни тайёрлаш, машина-техника паркини кенгайтириш, янгиликларни ўзлаштиришдан сира чарчамадик. Изланган имкон топар экан. Бугун тўлақонли фирма сифатида вилоятдаги қурилишларда фаол қатнаш­япмиз.

Жамоада Авазбек Тошев, Қаҳрамон Халилов, Зафар Салимов, Соҳиб Солиев, Баҳодир Тўхтаев сингари билимдон, меҳнаткаш, тажрибали мутахассисларнинг борлиги астқатмоқда. 2021 йилда “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси буюртмаси бўйича иккита 5 қаватли уй-жойни қуриб, фойдаланишга топширдик. Пахтачи туманида 17 километр масофага ўрта қувватли электр ҳаво линияси тортдик, Ургутда сув объектини ишга туширдик, Пай­ариқда саломатлик йўлакларини барпо қилдик.

2022 йил жамоамиз учун омадли бўляпти, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” инжиниринг компания­си томонидан режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари қурилиши бўйича тендер савдосига қўйилган биноларнинг бештасини ютиб олдик. Шу кунларда мазкур иншоотларда ишлар қизиган. Қўшработдаги 5-умумтаълим мактаби, 1-МТТ, Пастдарғомдаги 88-ўрта таълим мактаби, Самарқанд туманидаги 5-мактабда таъмирлаш юмушларини сифатли бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Бундан ташқари, йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида катта режаларга қўл ўрганмиз. Жорий йилда Самарқанд шаҳридаги қатор йўлларни, СамДАҚИ хиёбони, Сартепа маскани кўчаларининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришдек масъулиятли вазифа зиммамизга юклатилган.

Ватан равнақи, юрт ишқи шижоатга бошлайди. Шундай тарих яратилаётганидан, бунда жамоамизнинг ҳам ҳиссаси борлигидан фахрланаман.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img