2023-2024 йиллар давомида Наманган вилоятидаги кўп квартирали уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 209 та кўп қаватли таъмирталаб уйларни 3.393 млн.сўм эвазига мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.
Уларнинг 158 тасида амалга оширилиши режа қилинган ишлар бевосита Бошқарув сервис компаниялари ҳиссасига тўғри келади. Йил бошидан шу кунгача уйларни том қисми ҳамда коммуникация тармоқларини янгилаш, кириш йўлакларини замонавий холга келтириш, эшикларни ўрнатиш каби режадаги бунёдкорликларнинг 65 фоизи ёки 1.609. млн.сўмлик ишлар бажариб бўлинди. Ҳозирги кунда ҳудудларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси







