|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

ВАҚТНИ – ИМКОНИЯТГА, ИМКОНИЯТНИ – ЮТУҚҚА, ЮТУҚНИ ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДЕВОРИГА АЙЛАНТИРА ОЛГАН ХАЛҚ – БУЮК ХАЛҚДИР

Муҳим хабарлар

Тошкент шаҳрида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги катта тантана қилинди. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни бу қутлуғ сана билан табриклади. Мамлакатимиз раҳбари ўтган даврда Ўзбекистон турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг аниқ мақсади ва йўли, позициясига эга бўлган катта давлат сифатида шаклланганини таъкидлади.
– Сиз, азизларнинг Ватанга меҳр ва садоқат билан қилаёт- ган ҳар кунлик меҳнатингиз Ўзбекистон мустақиллигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу маънода, Истиқлол байрами – барчамизнинг байрамимиз, мустақил Ўзбекистон – барчамизнинг фахримиз, ифтихоримиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз, – деди Шавкат Мирзиёев. Албатта, халқимиз мустақилликка, бугунги фаровонликка осонлик билан эришмаган. Бу йўлда аждодларимизнинг сиёсий ва маърифий интилишлари сўнгги бир ярим аср давомида деярли тўхтамаган. Истиқлолга интилган миллат қаҳрамонлари зулм ва зўравонлик қурбони бўлган. Мамлакатимиз мустақиллиги туфайли уларнинг пок номлари тикланмоқда. Мустабид тузум даврида халқимизнинг ери, кучи, бор салоҳияти фақат деҳқончиликка йўналтирилди. “Ўзбек” деганда, фақат эртаю кеч пахта даласида
меҳнат қиладиган заҳматкаш инсонлар тасаввур қилинар эди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим
тизимини издан чиқарди. Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойил-
лари жорий этилиб, мажбурий меҳнатга ва болалар меҳнатига чек қўйилди. Ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтди. Ўзбекистон халқаро “қора рўйхат-
лар”дан чиқарилди. Сиёсий мустақиллик замирида энг аввало иқтисодий мустақиллик ётиши ҳеч кимга сир эмас. Меҳнат ва машаққатлар билан бу асос мустаҳкамланиб бор-
моқда. Сўнгги 6 йилда юртимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми 1,5 мартадан зиёд, тадбиркорлик субъектлари сони 2 карра кўпайгани, саноатдаги ўсиш 40 фоиздан
ошгани буни яққол тасдиқлайди.
– Лекин биз бугун билан кечаги кунни эмас, бугун билан эртанги кунни таққослашимиз, ишимизни шу асосда ташкил этишимиз керак. Зеро, келажак бугун биз ташлаётган қадамлардан бошланади, – деди Президент.
Мамлакатимиз интилаётган тараққиётнинг асоси таълим экани таъкидланиб, бу соҳада қилинаётган ишлар қайд этилди.

 

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img