Газаблок – анъанавий турдаги материалларга нисбатан бир қатор афзалликлари билан қурилиш соҳаси бозорида мустаҳкам оʻрин эгаллаб келаётган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. У бугун энергия тежовчи, экологик тоза ва мустаҳкам биноларни қуришда кенг қўлланила бошлади.
Айни дақиқаларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хоъжалиги вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари билан биргаликда “АРТОН” компаниясининг газобетон блокларида барпо этилган девор зилзилабардошлилиги синовдан ўтказилмоқда. Маълумот учун, мазкур материалдан барпо этилган конструксия иккинчи маротаба синовдан оʻтказилаётган булиб, дастлабки хулосаларга кўра, мазкур конструксия 9+ интесивликдаги баллга сейсмик бардошли деб топилди.





