|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Муҳим хабарлар

Ўзбек-қирғиз халқи азал-азалдан қон-қардошдирлар. Уларнинг турмуши, мақсади, кўзлаган манзили битта! Бир масканда камол топиб, ягона оиладек аҳил-иноқ бўлган қардошларимиз билан афсуски, маълум вақт борди-келди
муносабатлари тўхтаб қолди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси, ҳукуматимиз раҳнамолиги остида қулф осилган эшиклар аста очила бошлади, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталари мустаҳкамланиб, давлатлараро муносабатлар шакллана бошлади. Андижон вилоятида республикамизни Қирғизистон давлати билан боғловчи иккита постнинг қайта иш бошлаши бу борадаги
хайрли ишларнинг ёрқин ифодасидир. Энди “Мингтепа-Қорабоғиш”, “Хонобод Бекобод” чегара ўтказиш пунктлари орқали қўшничилик муносабатлари янада мустаҳкамланадиган бўлди.
– Қирғизистон Республикасининг Бекобод қишлоғида вояга етганман,–деди Қўрғонтепа туманидаги Султонобод қишлоғида истиқомат қилувчи Ойдиной Сулаймонова. – Ота уйим билан ҳозирги уйимнинг ораси ўн дақиқалик йўл. Бироқ, қариндошларимни кўриш учун “Дўстлик” чегара пункти орқали ҳаракатланишимга тўғри келган. Бунинг
учун икки-уч соат вақтим кетарди. Янги постнинг очилиши мен каби ҳамюртларимиз учун катта имконият бўлди. Бундан хурсандман! Бундан 14 йил муқаддам фаолиятини тўхтатган “Хонобод-Бекобод” чегара ўтказиш пункти аслида 1,3 гектардан иборат эди. Бу ерда олиб борилган бунёдкорлик ишлари натижасида унинг майдони 2,2 гектарга етказилди. Натижада, бир кунда 10 минг фуқаро ҳамда 300 тагача автотранспорт воситалари ҳаракатини таъминлаш учун шароит яратилди. – Жалақудуқ туманида истиқомат қиламан, – деди Саидакбар Саидаҳмедов. – Қариндошларим қўшни давлатнинг Аравон туманида яшайдилар. Ҳаттоки, алоқаларимиз умуман тўхтаб қолганди. Энг ёмони, таъзияларга ҳам боролмай қолганмиз. Кейинчалик, Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара ўтказиш пункти ўз фаолиятини бошлагач, қариндошчилик муносабатларимиз давом этди. “Мингтепа-Қорабоғиш” пунктининг очилиши эса камида тўрт соат вақтимизни тежаш имконини беради. Кундан-кунга икки давлат муносабатлари шаклланиб, фуқаролар учун қулай шароит яратилмоқда.
Ушбу масканда бир кунда 4-5 минг нафар пиёда ва 200 та автомобиль ҳаракати йўлга қўйилди. Бунинг учун манзилда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, энг замонавий қулайликлар яратилди. Халқаро постларнинг қайта иш бошлаши нафақат икки халқ ўртасидаги борди-келди алоқаларини, балки, ҳудудлараро сайёҳлик салоҳиятини
оширишга ҳам хизмат қилади. Зеро, Андижон вилоятида энг кўп сайёҳлар
оқимини қирғизистонлик қардошларимиз ташкил этадилар. 2022 йилда уларнинг сони 110 минг нафардан иборат бўлган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 114 минг нафарга етиши кўзда тутилган. Янги манзиллар, янги имкониятлар бу каби дўстона алоқаларимизнинг янада мустаҳкамланишига замин яратди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img