|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

Қарши туманида туризм дам олиш маркази иш бошлади

Муҳим хабарлар

Яқинда Қарши туманининг Қуйи Бешкент маҳалласида “Okean” туризм-дам
олиш масканининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.

Мазкур эко туризм лойиҳаси “Oktam’s Fish” МЖЧ то- монидан ишга туширилиб, унинг қиймати 2 млрд сўмни ташкил этади. Катта сиғимга эга ушбу туристик мажмуа 1 гектарга яқин майдонни ўз ичига олади ва унга 100 метр чуқурликдан 4 та артезиан қудуқда сув чиқарилади. Дам олиш масканида сайёҳлар учун сунъий шаршара, волейбол, мини футбол, сув ҳавзаси, овқатланиш шохобчалари ҳамда кафе­барлар ишлаб турибди. Лойиҳа ишга тушиши билан бу ерда 15 та янги иш ўрни яратилди.
Маълумот учун, “Oktam’s Fish” МЖЧ 2018 йилдан буён фаолият юритиб, бугунги кунда корхонада 12 та сунъий ҳавзада интенсив усулда 3­4 тоннага яқин балиқ етиштирилади. Шунингдек, туризм соҳасини ривожлантириш вилоятга хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришни тақозо этади. Шу мақсадда, ҳудудларда янги туристик масканлар ҳам ташкил этилмоқда.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img