|

|

2026 йил 11 Май, Душанба
spot_img

Янги уй ишончли қурилиши керак

Муҳим хабарлар

Бугунги кунда пойтахтимизда кўплаб
замонавий ва шинам турар жой мажмуалари
қад ростламоқда. Ҳар бири ўзига хос
архитектура
услубига эга бу иншоотлар
нафақат шаҳримиз кўркига кўрк қўшмоқда,
балки
улар туфайли юзлаб юртдошларимиз
уй-жойли
ҳам бўлмоқда.

Ана шундай ишончли ва сифатли объектлардан бири – Яшнобод туманида қад ростлаётган “Сокин диёр” турар жой маж муасидир. “Шоҳсарой уйлари” қурилиш компаниясига тегишли ушбу лойиҳа доирасида 2026 йилда 1600 та хонадон ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган. Мажмуа 16 қаватдан иборат бўлиб, иншоот қурилиш ишлари учун қуруқ ва тошлоқ ер танлаб олинган. Шу сабабли, лойиҳа барча сейсмик талабларга жавоб бера олади. Қурилиш соҳасида 10 йиллик иш тажриба ва 250 ходимга эга компания шу пайтга қадар 3 та лойиҳани тўлиқ якунлаб, аллақачон юртдошларимиз ишончини қозониб улгурди, десак муболаға бўлмайди. Чунки ҳозирга қадар Туркия ва Германия технологиялари асосида қурилган 500 га яқин хонадонда юртдошларимиз ҳаётидан миннатдор бўлиб яшаётгани фикримизнинг исботидир.
– Оила аъзоларимиз билан пойтахтдаги кўплаб янги қурилаётган уйларни кўрдик, – деди “Сокин диёр” турар жой мажмуасидан уй харид қилган юртдошимиз Турсуной Aшурхонова.
– Бу мажмуа бизга ҳар тарафлама маъқул келди. Набираларим учун мактаб-боғча бир қадам, бозор ва дўконлар яқин. Университетда ўқийдиган набираларим учун ҳам метро ва автобус бекатлари жуда қулай экан. Айниқса, номига мос равишда тинч ва сокин ҳудудда эканлиги менга маъқул. Мажмуа ҳақида, қурилиш жараёнида ишлатилаётган материаллар хусусида тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида мутахассисга юзландик.
– “Сокин диёр” лойиҳамизда 1 хонадан 4 хонагача уйлар мавжуд, – деди компаниянинг ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси Эркин Рўзматов.
– Кўп қаватли уйлар фасади монолит бетондан қуйилиб, ички бўлинувчи деворлар учун газоблокдан фойдаланилади. Лойиҳа ўз ичига 2 гектар ер майдонини қамраб олади. Aсосий ер қисмини яшил майдон ва бино эгаллайди. Бундан ташқари, режада болалар майдончаси, автотураргоҳ, боғча ва дўконлар ҳам бор. Шунингдек, ҳар бир бино учун алоҳида иситиш тизими ўрнатилади. Асосий лифтдан ташқари, оғир юклар учун қўшимча лифт ҳам мавжуд. Уларда махсус захира манбаи бўлиб, электр таъминотида узилиш юзага келса, 1-2 соат ишлаб тура олади. Энг муҳими, янги қурилаётган ҳар бир уй сифатли бўлиши шарт. Биз мана шу шиорни ўзимизга дастуриламал қилиб олганмиз. Биз қурган барча уйларда Россиянинг A-500 маркали арматуралари ишлатилади. Уйнинг асоси монолит бўлганлиги учун Б-25 маркали цементлардан фойдаланамиз. Газоблокни эса “Aртон” фирмаси етказиб беради. Сифат қай даражада юқори бўлса, мижозлар ишончи ҳам шу даражада мустаҳкам бўлади. Ушбу мажмуанинг яна бир муҳим жиҳати, бино томидан бемалол терасса сифатида фойдаланиш мумкин. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида бино томи маркази ҳошиясидан 1-1,5 метр пастда жойлашган бўлади. Ҳошия деворларида эса симли тўсиқ ўрнатилиши кўзда тутилган. Ёмғирли кунларда том сувга тўлмаслиги учун махсус сув йўллари ҳам ўтказилиши белгиланган. Бир сўз билан айтганда, бугунги кун талабига тўлиқ жавоб бера оладиган мажмуа сифатида қад ростлаётган бу турар жойлар келгусида юртдошларимиз учун энг қадрли ошёнга айланади, деган умиддамиз.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img