Бугун юртимизда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган тадбирлар Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларига ҳам кириб бормоқда. Бу дастурлар орқали кўчалар обод, маҳаллалар янада чирой очмоқда.
Янгиариқ туманидаги Хўжалар маҳалласида ана шу мезонлар асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига
бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Белгиланган чора-тадбирлар
бўйича маҳаллада 5 километр ички йўлларни шағаллаштириш, 1,1 километр
қисмини асфальт қилиш, 2 километр пиёдалар йўлакчаси қуриш, 60 дона
тунги ёритгич ўрнатиш режалаштирилган.



