|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

САНТЕХНИКНИНГ ИШИ ОҒИР, уни ҳар ким ҳам дилдан ҳис қилавермайди

Муҳим хабарлар

Сантехниклик кўз илғамас касбдек туюлса-да, аслида бу касб эгаларининг меҳнати ҳаммага бирдек зарур. Эсимда бор, илгарилари уйимизда сув тошса ёки қувур тиқилиб қолса, сантехник қидириб нечи эшикни қоқардик. Тўғри, ЖЭКларда сантехниклик лавозими бўлса ҳам, биз тажрибалироқ, жайдари тилда айтганда, “тоза ишлайдиган”ини излардик.

Бугунги кунда қурилишлар кўпайгани сабаб сантехниклик юқори даромадли касблардан бирига айланди, уларга талаб ошди. Бошқарув сервис компанияларида фаолият кўрсатаётган сантехникларнинг бажарадиган юмушида чегара йўқ, бир қараса ертўлада, яна бир қараса қайсидир хонадонда ёки марказлашган канализацияни пайвандлаш билан банд. Қисқаси, уларга осон эмас, топширилган вазифани сифатли қилиб бажаришга ҳаракат қилишади. Бироқ ёрилган қувурни пайвандлаш ёки бошқа
юмушни бажаришда меҳнати сингган ва кези келганда, ярим тунда ҳам ўз вазифасини
сидқидилдан бажарган бу касб эгасининг беминнат хизматини кўпчилик қадрига етмайди. Ваҳоланки, ҳозирги шароитда кичик маошга кўникиб, шу соҳа ортидан ҳар ким ҳам рўзғор тебратишга тоқати етмаса керак. Ана шундай оғир ва машаққатли касбни танлаб, 30 йилдан буён кўп қаватли хонадонларда яшовчиларга қувонч улашаётганлардан бири Қудрат Атахановдир. Айни пайтда у Янгиҳаёт туманининг “Дўстлик-2” ва “Чароғон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётганларга “Al-Bosit” ва “Янги ҳудуд” бошқарув сервис компаниялари орқали хизмат кўрсатади. Айтиш жоизки, ҳудуддаги ушбу турар жойлар қурилганига ўттиз йилдан ошган. Ўз-ўзидан англаш мумкинки бу уйларда сантехника билан боғлиқ ишлар талайгина.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img