Бугунги кунда дунёда бино ва иншоотлар қурилишида инновацион янги турдаги қурилиш материалларини қўллаш орқали энергия тежамкорликка катта аҳамият қаратилмоқда.
Маълумки, республикамизда иссиқлик сарфловчи материалларнинг 3 хили, яъни базальт тоши, шиша момиғи ва пеноплекс турларидан кенг фойдаланилади.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллий ва жаҳон бозорини энергия тежамкор базальт хомашёсидан тайёрланган иссиқлик сақловчи плиталар билан таъминлаш, ушбу йўналишда янги саноат корхоналарини барпо этиш мақсадида кўплаб йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.


