Муборак Рамазон ойи муносабати билан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ва ташаббускор “Озод Ибрат Капитал Қурилиш” хусусий корхонаси томонидан Ғузор туманида кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд 31 та оилага янги хонадонлар ҳадя қилинди.
Фуқароларга туманнинг Мустақиллик маҳалласида қурилган кўп қаватли уйлардан замонавий 23 та хонадон ва Қоракўл маҳалласидаги Машъал массивида 8 та 2
сотихли намунали ҳовлилар топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган
тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, Президентимизнинг камбағал
оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди ва хонадон калитларини ўз эгаларига тантанали топширди. Шунингдек, вилоят ҳокими ташаббускор ҳомийларнинг
меҳнатини алоҳида эътироф этган ҳолда ўз миннатдорчилигини билдирди ва муносиб тақдирлади.

