|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

ДЕЗИНФОРМАЦИЯ. унинг болалар тарбиясига психологик таъсири!

Муҳим хабарлар

Технологиялар тез ривожланиб борар экан, болалар ва ўсмирлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган Интернет ва ижтимоий тармоқлар уларнинг билим доирасини кенгайтириш, ижодкорлигини ривожлантириш ва дунёқарашини шакллантириш  мкониятини берсада, айни пайтда катта хавфларни ҳам ўз ичига олади. Айниқса,  болалар ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмагани сабабли ёлғон, нотўғри ёки  манипулятив маълумотларни ҳақиқат сифатида қабул қилишга мойил бўлишади.

Сўнгги  йилларда турли “чақирув” (chellenge) ва ўйинлар болалар ўртаси­да кенг тарқалди. Улардан баъзилари, масалан, “Blue Whale” (Кўк кит), “Momo challenge”  ёки “TikTok”даги хавфли ва­зифаларга асосланган трендлар бо­лаларни ўз жонига қасд қилишгача олиб борадиган даражада руҳий босим остида қолдирган. Хусусан, Буюк  Бри­таниянинг “The guardian” нашрида чоп этилган хабарга кўра, 2025 йил фев­раль  ойида тўрт нафар ота­она “TikTok” платформасини судга берди, чунки уларнинг  фарзандлари оммалашган “Blackout Challenge”ни бажаришга ури­ниб, ҳаётдан кўз  юмган. Мутахассислар ушбу челленжнинг оқибатлари яшириб кўрсатилгани учун  дезинформация деб атайди. Ота­оналар “TikTok”нинг ушбу хавфли контентни  тарқатишда масъ­улиятли бўлишга чақирди. Жорий йил­нинг январь ойида қизамиқ  эпидемия­сига қарши вакциналар ҳақида нотўғри маълумотлар, хусусан, уларнинг хавф­сиз эмаслиги ёки аутизм каби касалликларга олиб келиши ҳақидаги асоссиз даъволар ота ­оналарнинг эмлашдан воз кечишига сабаб бўлди. Натижада икки бола  вафот этган. Шунингдек, қизамиқ каби олдини олиш мумкин бўлган касалликларнинг  қайта авж олишига олиб келган. Бундай дезинформация кам­паниялар, ёлғон  чақирув”лар ёки ма­ипуляциявий контентлар болаларда руҳий тушкунлик, қўрқув,  ёлғизланиш ҳиссини кучайтиради. Айрим ҳолатлар­да бола ўзини баҳоланмаётгандек  хис қилиб, виртуал дунёда “диққат маркази­да” бўлиш учун хавфли ишларни қилиш­га  интилади. Бу эса тарбия жараёнида жуда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.  Юқорида санаб ўтилган таҳ­дидлар жаҳонда рўй беришига қара­масдан, Ўзбекистон  болаларига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Бугун мамлакатимизда дезинфор­мацияга  қарши курашиш, ёшларимиз унинг қурбонига айланмаслиги учун олиб борилаётган  ислоҳотлар етарли эмасдек. Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда ёлғон  маълумот тарқат­ганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, Маъмурий жавобгарлик  тўғриси­даги кодекснинг 202-2 ­моддасига кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқа­тиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тар­моқларида ёки Интернет жаҳон ахбо­рот тармоғида тарқатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари­дан 100  бараваригача миқдорда жарима солинади. Шунингдек, Жиноят кодек­сининг 244-6­ моддасига кўра, жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон  ахборотни тарқа­тиш, шу жумладан, ОАВда, телекомму­никация тармоқларида ёки  интернет тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 мараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбу­рий жамоат ишлари ёки 2  йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодлик­ни чеклаш билан жазоланади. Ҳозир дезинформациянинг бола­лар тарбиясига салбий таъсирини ка­майтириш учун Ўзбекистонда мавжуд қонунчиликни янада такомиллашти­риш зарурати долзарб  масалага айлан­ган. Чунки амалдаги ҳуқуқий асослар кўпроқ жазолашга қаратилган  бўлиб, хавфли ахборот оқимининг олдини олишга эмас, балки оқибатларини бар­тараф  этишга йўналтирилган. Замо­навий ижтимоий медиа муҳити эса тезкор, илғор ва  профилактик (олдини олувчи) ёндашувларни талаб қилади. Бу борада ривожланган  Германия ва Канада қонунчилик тизимидаги ан­дозалар кўплаб мамлакатларга наму­на бўлиши мумкин. Хусусан, NetzDG (Netzwerkdurchsetzungsgesetz) – “Ин­тернетда  провакациявий таҳдидларга ва ёлғон маълумотларга қарши кура­шиш тўғрисида”ги  қонун 2017 йили қа­бул қилинган бўлиб, Германия ҳукумати томонидан ижтимоий  тармоқлар ва он­лайн платформаларда нафратга, зўра­вонликка, ирқчиликка,  кибер ҳужумга ва бошқа зарарли контентга қарши ку­рашиш учун ишлаб чиқилган. Унга кўра, платформалар ўз фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган ноқо­нуний контентни 24 соат ичида олиб ташлашга доир мажбурият белгилаб қўйилган. Агар платформалар  қонун та­лабларига жавоб бермаса, уларга катта (йигирма миллион еврогача) жарималар солиниши кўзда тутилган. Канадада “Digital Charter Implementation Act” – “Рақамли усту­ворлик тўғрисида”ги қонун 2020 йили қабул қилинган. Бу қонун Канадада рақамли хавфсизликни таъминлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва  фойдаланувчиларни Интернетда хавф­хатарлардан назорат қилишни мақсад қилади.  қонун давлат ва шахсий секторда ахборот хавфсизлигини мус­таҳкамлашга  йўналтирилган. Шунинг­дек, “The Youth Protection Act” – “Ёшлар ҳимояси тўғрисида”ги қонун бўлиб, болалар ва ўсмирларни Интернетда­ги зарарли контентдан ҳимоя қилишга йўналтирилган. У, шунингдек, онлайн буллинг ва киберҳужумларнинг олдини олишга ҳам мўлжалланган. Таъкидлаш жоизки, Германия ва Канада қонунлари ўзларининг  аниқ ва самарали тартиб­га солиш механизмлари билан нафақат дезинформация, балки Интернетдаги хавф­хатарлардан болалар ва ўсмирлар­ни ҳимоя қилишда ҳам муҳим роль ўй­найди. Бу қонунчилик тизимлари бошқа мамлакатлар учун ҳам фойдали  тажриба бўлиши мумкин. Ўзбекистонда Германия ва Кана­дадаги каби қонунчилик  механизмла­рини жорий этиш дезинформация ва онлайн хавф­хатарлар билан самара­ли  курашишга ёрдам бериши мумкин. Бироқ қонунларни жорий қилишда эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур, чунки бу Интернет эркинлиги ва шах­сий ҳуқуқларни чеклашга олиб келиши мумкин. Платформалар ва Интернет компанияларининг жавобгарлигини
ошириш, фойдаланувчилар томони­дан тарқатилган зарарли контентни аниқлаш ва  тезда олиб ташлашни таъ­минлаш, мамлакатда рақамли ахборот хавфсизлигини  мустаҳкамлашда кат­а аҳамиятга эга. Бундай қонунларни жорий қилишда  технологияларни тез ривожланишини ҳисобга олиш, платформаларни назорат қилишни опти­маллаштириш ва рақамли хавфсиз­ликни ошириш муҳимдир. Ҳар қандай қонун ижросида эркин фикр билдириш ҳуқуқини чекламаслик, шахсий эркин­ликни сақлаш ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарур. Шу билан бирга,  платформалар ва давлат ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, самарали ва жадал мониторинг тизим­ларини жорий этиш ва халқаро тажри­баларни ҳисобга олиш  Ўзбекистон учун рақамли хавфсизликни таъминлашда муваффақиятга эришиш имконини яратади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img