“Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир”. Таъкидлаш лозимки, коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имижи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Халқ тилида соддагина қилиб, порахўрлик, кенг маънода коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини билишимиз лозим.
Коррупциянинг тўртта асосий келиб чиқиш сабаблари мавжуд. Биринчиси – иқтисодий сабаблар. Бу ҳақда Президентимиз ўзининг чиқишла рида кўп маротаба сўз юритиб келади. Коррупциянинг бу кўриниши ижтимоий ва иқтисодий ҳаётни бевосита маъмурий йўл билан бошқаришга интилган ҳоки мият ва бюрократиянинг мавқеи баланд бўлган давлат шароитида ривож топади. Иқтисодий фаолиятга нисбатан ўрнатил ган турли хилдаги чеклашлар, амалдор ларнинг кенг, назоратдан ҳоли, чекланма ган ё рухсат бериш, ё тақиқлаш ваколати порахўрликка замин яратади. Иккинчиси – ҳуқуқий сабаблар. Коррупциянинг ри вожи қонунларнинг сифатига боғлиқдир. Мукаммал бўлмаган қонунлар ишламайди ва порахўрлар бундан усталик билан фой даланадилар. Учинчиси – институционал сабаблар бўлиб, уларга аввало, давлат бошқаруви тизимидаги нуқсонлар, демо кратик институтларнинг кучсизлиги, бу нинг натижасида, ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги ёки фуқаролик назоратидан ҳолилиги киради. Тўртинчиси – ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит, аҳоли нинг ҳуқуқий билими, маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаол лиги пастлиги каби омиллардир.


