Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Давронжон Адилов Япониянинг Хорижлик иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш ташкилоти (SOAF) раҳбари Жуничи Накамура билан учрашди.
Мазкур ташкилот қурилиш-архитектура, гуманитар йўналишларда мамлакатимизда юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашади. Шунингдек, Японияда уларнинг малакасини ошириш, қурилиш соҳасида сейсмик хавфсизлик ва замонавий тех нологияларни қўллаш тажрибасини ўзлаштиришлари учун шароит яратиш фаолияти билан шуғулланади. Жуничи Накамура ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот SOAF ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида қурилиш соҳаси мутахассисларининг. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Давронжон Адилов Япониянинг Хорижлик иқтидорли талабаларни қўллаб қувватлаш ташкилоти (SOAF) раҳбари Жуничи Накамура билан учрашди.
Япония қурилиш ташкилотларида тажриба ўташ орқали малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилгани ва бугунги кунда 40 нафар талабага япон тилини ўргатиш ишлари бошлаб юборилганини билдирди. Япониянинг қурилиш ва қурилишда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича катта тажрибага эга “Daito Trust Construction” компанияси ўзбекистонлик талабаларнинг қурилиш лойиҳаларида иштирок этишлари, билим ва кўникмаларини оширишлари учун барча харажатларни қоплаши режалаштирилмоқда.


