|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

Ўзбекистонда миллий-анъанавий уйлар қандай қурилган?

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон қурилиш саноати бўйича ўз йўли ва услубига эга бўлиб улгурди. Буни катта ҳажмдаги қурилиш ишлари ва қурилиш ташкилотларининг кунданкунга ортиб бораётганида ҳам кўришимиз мумкин. Кўп қаватли, намунавий типдаги турар жойлар, ўзбекона услубдаги шинам ҳовлилар юртдошларимиз дидию кўнглига мос келмоқда. Бугунги кунда тобора тараққий этиб бораётган шаҳарсозлик намуналарининг қадимги қиёфаси ҳақида нималарни биламиз? Ўзбекистонда миллий-анъанавий уйлар қандай қурилган?

Қадимда шаҳар марказларида маҳалла ва гузарлар шаклланиб, уларда ҳунарманд
ва савдогарлар кўплаб дўконлар (чорсу, тим, тоқилар) қаторида ўзларининг ҳашаматли турар жойларини ҳам қурганлар. Бадавлат оилаларда ҳовли икки қисмга
бола-чақа ва аёллар учун ичкари ҳамда эркаклар учун меҳмонхона тарзида ташқари хоналарга бўлинган. Ҳунармандларда дўкон ва шогирдлар яшайдиган хоналар
ҳам ташқарида бўлган. Ўртача оилаларда меҳмонхона сифатида уйнинг бир ҳужраси ажратилган, камбағалларда эса бу ҳам бўлмаган. Аксарият уй-жойлар оила аъзоларининг сонига қараб бир неча хона, даҳлиз ва айвонлардан иборат бўлган. Хўжалик хоналари, ошхона, ҳожатхона ва молхона ҳовлида қурилган. Зич аҳолили шаҳарларда меҳмонхона иккинчи қаватда  болохонада жойлашган. Масалан, Бухорода икки ёки уч қаватли уйлар қуриш одат бўлган. Тошкент ва Бухорода айрим ҳовлиларнинг 80-90 фоизи, ҳатто, 100 фоизи иморат билан банд бўлган ва ҳар бир метр жойдан унумли фойдаланилган. Уй-жойларни қуришда ишлатиладиган
анъанавий асосий материал лой (пахса), ғишт, гувала ва ёғоч (асосан, терак ва тол)
бўлган. Пишган ғиштдан илгари мадраса, ҳаммом ва катта бой ҳамда амалдорларнинг уйлари қурилган. Уйлар хонадон эгасининг мавқеига қараб жиҳозланган. Меҳмонхоналар ўзига хос миллий безаклар билан безатилган. Гилам, чойшаб, сўзана,
сандиқ, қути, хонтахта каби уй-рўзғор буюмлари билан тўлдирилган.
Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Тошкент каби кўҳна шаҳарларда асосан, XVIII – XIX асрларга оид турар жой намуналари сақланиб қолган. Уларни қуришда ўзига хос шаклу шамойил, паст-баландликлардаги мутаносиблик, маҳаллий қурилиш ашёлари, қуёшнинг жазирама иссиғини тўсувчи усуллар ҳам ҳисобга олинган. Уйларнинг файзи ҳовлилар орқали намоён бўлган, кўча томондан фақат ўймакор эшик ва дарвоза олдидаги айвонча кўзга ташланган. Турар жойларни ҳовлисиз ва айвонсиз тасаввур қилиб бўлмаган.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img