|

|

2026 йил 26 Апрель, Якшанба
spot_img

Наманганда назорат тадбирлари ўтказилди

Муҳим хабарлар

Республикамиз ҳудудларида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда. Жумладан, Наманган вилоятида ҳам аҳолининг уй-жой ва бошқа турдаги бино, иншоотларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида кўплаб қурилиш жараёнлари олиб бориляпти. Мазкур қурилиш ишларини амалдаги норма ва стандартлар талабига қай даражада жавоб беришини текшириш учун Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қатор назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтмаган қурилиш объектларини аниқлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида Давлатобод тумани “Халқлар дўстлиги” МФЙ ҳудудида фуқаро Р. Артикбаев томонидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносининг қурилиш ишлари инспекциядан рўйхатдан ўтмасдан амалга оширилаётганлиги аниқланди. Ушбу қонун бузилиши ҳолати юзасидан мутахассислар томонидан фуқарога қурилишни тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда объект рўйхатдан ўтгунга қадар қурилиш ишлари тўхтатилди. Шунингдек, инспекция ходимлари томонидан кўп қаватли уйларда ўзбошимчалик билан қайта қурилиш қилиш ва туташ ҳудудлардаги ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ҳамда бартараф қилиш бўйича ҳам назорат тадбирлари
ўтказилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img