Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 1 805 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уларга 31 та бошқарув сервис компанияси ва 1 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатиб келмоқда.
Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси назорати остида Бошқарув сервис компаниялари томонидан 2024 йилнинг 6 ойи мобайнида аҳолидан йиғилган мажбурий бадал тўловлари ҳисобидан 52 та кўп қаватли уйнинг том қисмида жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. 166 та кириш йўлаклари таъмирдан чиқарилиб, темир эшиклар ўнатилган. Уйларнинг электр тақсимловчи шитлари, ертўла қисмидаги оқова сув муҳандислик тармоқлари, 31 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланиб, 205 та энергия тежамкор сенсор лампаларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Қолаверса, 4 та кўп қаватли уйнинг пиёдалар йўлаклари бетон билан қопланди. Шунингдек, Давлат дастурига асосан, бюджет маблағлари ҳисобидан 24 та кўп қаватли уйнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.


