Тошкентда республикамизнинг турли ҳудудларида яшовчи кўнгил яқинлар билан дийдорлашдик. Табиийки, ҳаммамиз ўз атрофимизда бўлаётган янгиликлар ҳақида сўзладик. Гап мавзуси Андижон вилоятига келганда, самарқандлик дўстимиз: “Келинглар, Андижон ҳақида мен гапирай”, – деса бўладими?
Ҳаммамиз рози бўлдик.
– Андижоннинг йўлига тушиб олган одам обод манзилга бормай иложиси йўқ, – дея сўз бошлади у. – Сабаби, бундай текис, равон йўллар бошлаб борадиган манзиллар ундан ҳам обод бўлиши табиийда!
Гап ўз йўлигаю, дарҳақиқат, шундай! Айниқса, сўнгги йилларда автомобиль ва ички йўлларга, кўприкларга бўлган эътибор ҳар доимгидан ортди.
– Андижон вилоятида автомобиль йўллари тармоғининг узунлиги 13 минг 427 километрдан иборат бўлиб, шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 2 минг 544 километрни, ички йўллар эса 10 минг 883 километрни ташкил этади, – деди вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бош лиғи Мирзоҳид Нурматов. – Давлат дастурлари ҳамда ҳукуматимиз кўрсат- маларига асосан, 2024 йилда 475,9 млрд сўм маблағ ҳисобига 1520 километрдан
ортиқ йўл асфальт қилинди. Шунинг дек, 11 та кўприкни реконструкция қилиш ишлари бажарилди. Натижада 138 та маҳаллада истиқомат қилувчи 75,3 минг нафар аҳолига қулайлик яратилиб, автомобилларнинг хавфсиз ҳа- ракати таъминланди.


