Баҳор том маънода аёлларни ардоқлаш билан бошланади. Чунки мафтункор фаслнинг илк байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунидир. Шу муносабат билан юртимиздаги барча аёлларни, қадрли опа-сингиллару мунис онахонларни муборакбод этамиз.
Ҳаётимизнинг кўрки ва файзи, жамият ва оиланинг устуни бўлган хотин-қизларимизни ҳурмат қилиш доно халқимиз учун азалдан юксак қадрият саналган. Зеро, сизлар билан ҳаётимиз мазмунли, хонадонларимиз нурафшон. Сизлар ҳар бир соҳада гўзал ибрат ва намуна кўрсатиб келасизла.

