Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳри ўзига хос чирой очмоқда. Шаҳар аҳолисига янада муносиб шароит яратиш мақсадида 112 та кўп қаватли уйларнинг ташқи қисми босқичма-босқич базальт ўрамаси ёрдамида ҳимояланмоқда. Шунингдек, ариқ ва зовурлар ҳам тозаланиб, кўча ва хиёбонлар тартибга келтирилмоқда. Манзарали гул кўчатлари экилмоқда.
Янги Узбекистонда ахолига хар томонлама муносиб турмуш шароитини яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан хисобланади. Ана шу максадда давлатимиз рахбарининг ташаббуси билан Сирдарё вилоятида хам кенг куламли курилиш, бунёдкорлик, яратувчилик ишлари амалга оширилмокда.

