Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида режалаштирилган қурилиш ва жамоат транспорти лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Сўнгги йилларда изчил ошган инвестициявий жозибадорлик туфайли пойтахтимизда бунёдкорлик суръати жадал. Кўп қаватли уй-жойлар, меҳмонхоналар, бизнес марказлари, маданият ва спорт мажмуалари шаҳар имкониятларини кенгайтирмоқда.
Янги Тошкент қурилиши ҳам бошланиб, иккиси замонавий мегаполисга
айланмоқда. Узоқ йиллар хизмат қиладиган бундай ишларда, албатта, сифат жуда
муҳим. 13 май куни шу масала бўйича йиғилиш ўтказилган эди. Давлатимиз раҳбари қурилишда сифат ва хавфсизлик биринчи ўринда эканини таъкидлаб, бу йўналишларни илмий ривожлантириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар берганди

