Бугун барча ҳудудлар каби Сирдарё вилоятида ҳам бунёдкорлик ишлари қизғин. Хусусан, Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида кўплаб уй-жойлар барпо этилмоқда.

