Юртимизда аҳолини уйли-жойли қилиш тамойили давлатимиз сиёсатининг
бош мақсадларидан ҳисобланади. Зеро, уйи борнинг ўйи йўқ, деб бекорга айтишмаган. Қолаверса, уйи бор одам хотиржам яшайди, тўю тантаналар қилса арзийди.
Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги тантаналари арафасида Фарғона вилоятида ҳам қатор объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Юзлаб оилаларда уй
тўйлари нишонланиб, минглаб юртдошларимиз қалби қувончга тўлди.

