Нукус шаҳридаги Нукус сув тозалаш иншоотининг реконструкциядан кейин қайта фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими
ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ва “Ўзсувтаъминот” жамияти бошқаруви раиси Аҳмад
Сувонқулов сўзга чиқиб, йиғилганларни янги иншоотнинг топширилиши билан табриклади.
Илгари Нукус сув тозалаш иншоотида умумий қуввати бўйича суткасига 60 минг куб метр сув етказиб бериш имконияти мавжуд бўлган. Президентимизнинг махсус қарори билан 86,6 миллиард сўм маблағ асосида реконструкция ишлари олиб борилиб, бу кўрсаткич 90 минг куб метрга етказилди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан қамраб олиш эса 279 минг нафардан 340 минг нафарга етди.

