Шавкат Мирзиёев мажмуага ташриф буюриб, ундаги пардозлаш ишлари ва экспозицияларни безатиш жараёнини кўздан кечирди. Марказнинг марказий қисмида қадимий Усмон Мусҳафи, шунингдек, муқаддас китобларнинг ноёб қўлёзма нусхалари ва уларнинг таржималари намойиш этилади.
Тошкентда Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий лойиҳалардан бири – Ислом цивилизацияси маркази қурилиши якунланмоқда. 20 октябрь куни президент мажмуага ташриф буюриб, музей экспозицияларини безатиш ва пардозлаш ишлари билан танишди.



