Қадрли қурувчи бунёдкорлар!
Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин калбдан табриклаб, барчангизга самимий хурмат ва эзгу тилакларни изҳор этамиз. Эл-юртимиз сизлар каби минг-минглаб моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморларни, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар
вакилларини Янги Ўзбекистон равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фидойи инсонлар деб билади.
Дарҳақиқат, халқ манфаатини ўйлаб мустаҳкам ва кўркам иморатлар қуриш, равон йўл ва кўприклар бунёд этиш дунёдаги энг савобли ва хайрли ишлардан биридир.
Бугунги қувончли айёмда мана шундай эзгу фаолиятингиз учун сизларга ҳар қанча ташаккур айтсак, арзийди, албатта.





